«Қонга беланиб қолган». Сулаймонтоғдан жасади топилган қизнинг ким экани хали аниқлангани йўқ

338

Ўш шаҳрида жойлашган Сулаймон тоғидан 4-ноябрда 20 ёшлар атрофидаги қизнинг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга қараганда у ўзи жонига қасд қилган.

Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков «Клоопи»га топилган қизнинг ким экани аниқланмаётганини билдирди. Шу сабаб у «қиз шаҳар яшовчиси эмас, бошқа жойдан келган бўлиши мумкин» деди.

«Факт “ўлик топиш” бўлиб рўйхатга олинган. Суратини берайлик десак, жуда ҳам қонга бўлиб кетган, ҳозирда ким экани аниқланман», — деди у.

Ҳозирда суд-тиббий экспертиза тайинланиб, текширув ишлари давом этмоқда.