МХДҚ: Камчи Колбаев соғлиги сабаб №47 колонияга ўтказилди

317

Криминал авторитет Камчи Асанбек (Кўлбаев) №47 колонияга ўтказилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Кўлбаев №47 колонияга «соғлиги сабаб» ўтказилган.

“Ҳозирги вақтда МХДҚ «жиноий гуруҳ тузи ёки унга қатнашиш» факти бўйича судгача бўлган текширув давом этмоқда. Шу сабаб фуқаролардан К.Асанбекнинг яқин орада бўшатилиши ҳақида нотўғри маълумот тарқатмасликка чақирамиз”, — деб берилади махсус хизмат маълумотида.

"Криминал авторитет" Камчи Кўлбаев 22 октябрь куни «Авангард» спорт клубида қўлга олинган. Биринчи май туман судининг қарори билан Кўлбаев МХДҚнинг тергов изоляторига «тергов тугагунча» киритилган.

Кўлбаев жиноят оламида «Коля-қирғиз» лақаби билан танилган. У 2008 йили «тождор», «қонундаги ўғри» номига эга бўлган — бу криминал муҳитда энг юқори мақом бўлиб ҳисобланади. Кўлбаевни «тождор қилган» криминаллар орасида дунёга машҳур бўлган Аслан Усоян («Дед Хасан») ва Вячеслав Иванков («Япончик») ҳам бўлишган.

Бишкек шаҳар суди 2013 йили Кўлбаевни «Таҳдид» қилгани учун уч йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ у 2014 йили муддатидан олдин бўшатилган.

2012 йили АҚШ президенти Барак Обама энг катта наркобарон қатори Кўлбаевни «қора рўйхат»га киритган. 2017 йили эса АҚШнинг Молия вазирлиги ҳам уни «қора рўйхат»га киритиб, Кўлбаевни «Братский круг» халқаро жиноий гуруҳнинг бир қисми деб билдирган.

2018 йили ёзда Коррупция ва уюшган жиноятни ўрганиш бўйича марказнинг (OCCRP) суриштирувчи журналистлари Кўлбаевнинг Дубайдаги уйини аниқлашган. Уларнинг маълумоти бўйича криминал Dubai Marina туманида Bahar 1 кўчасидан мулк сотиб олган — у ердаги мулкларининг баҳоси 400 минг доллардан 700 минг долларгача етади.