Депутат Мамытовга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгармади

807

Суд ҳукми билан депутатга нисбатан қамоқ чораси қўлланилди. Тергов давом этмоқда, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги.

Қирғизистон Олий суди “Ата-Журт” партияси депутати Талант Мамитовни Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторида 3 декбргача қолдирди.

У “ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат”да гумон қилинмоқда.

Олий суд Мамитовнинг адвокати Искендер Журабаевнинг депутатни қамоқдан озод қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди.

“Биз Бишкек шаҳар ва Биринчимай судининг ҳукмини ўз кучида қолдирдик”, - деб хабар беради олий суд девонхонаси.
Журабаев Kloop.kgга у ва унинг ҳимоясидаги шахс бундан буёғига нима бўлишини билмаслигини айтди.

“Бизда ҳали таъқиқ чораларини ўзгартириш ҳақида бевосита тергов органларига мурожаат қилиш имкони бор. Аммо биз ҳозирча ўйлаяпмиз”, - дейди Мамытовнинг адвокати.

Биринчимай туман суди шу йилнинг октябрь ойи бошларида “Ата-Журт” раҳнамолари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовларни “ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат”да айблаб, Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторига ҳукм қилганди. Бу 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳимоячилар ушбу ҳукм юзасидан Бишкек шаҳар судига шикоят аризаси топширди, лекин рад жавоби олди - депутатлар изоляторда қолдирилди.

“Ата-Журт” раҳнамолари 3 октябрда Бишкек марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш борасида ўтказилган митингдан кейин қўлга олинган эди.

Kloop.kg мухбирлари баҳосига кўра, намойишда мингга яқин одам иштирок этган.

Норозилик акцияси вақтида митинг қатнашчиларининг бир қисми ҳокимият биноси атрофидаги деворлардан ошиб ўтишган ва ичкарига киришга уринган, бироқ улар қўриқчилар ҳамда милиция тарафидан сиқиб чиқарилган.