Россияда "ўғирланган" машиналарни Марказий Осиёга олиб келган украиналик қўлга олинди

817


Қирғизистон милицияси Россияда машиналарни ўғирлаб, сотиш учун Марказий Осиёга келтириш билан шуғулланган гуруҳ аъзоларини қўлга олди. У Бишкек вақтинча ушлаб туриш изоляторига жойланди.

Ички ишлари вазирлиги (ИИВ) Жиноий қидирув бош бошқармаси (ЖҚББ) милиция таҳминига кўра Россияда ўғирланган автомашиналарни Марказий Осиёга олиб келиб сотиш билан шуғулланган Украина фуқароси қўлга олинган.

Милиционерлар шу йилнинг 31 августида “Дордой” бозори атрофида жойлашган техник хизмат кўрсатиш станцияси ҳудудида давлат рақами ва ҳужжатларсиз “БМВ-Х6” автомашинасини аниқлашди.

Машина техник текширишга жўнатилган, натижада давлат рақамларнинг қўлбола эканлиги аниқланган. Тергов бу машинанинг 2010 йили Россия ҳудудида ўғирланганини ва федерал қидирувда эканини аниқлаган.

Ўша куниёқ тезкор гуруҳ аъзолари Аламединск тумани Ленинск қишлоғида рулда Украина фуқароси бўлган “Тойота-Ландкрузер” маркасини қўлга олди. Терговнинг таъкидлашича, у автомобилга ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олмаган.

Гумондорга “жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни олиш ёки сотиш”, “Давлат ёрлиқлари, муҳрларни қалбакилаштириш, сотиш ва қўллаш” айблари қўйилган.

Қўлга олинган шахс билан уланишнинг иложи бўлмади.

Украинанинг Қирғизистондаги элчихонаси бу можародан хабари йўқлигини айтди.

Суд ҳукми билан унга нисбатан қамоқ чораси қўланилди. Тергов давом этмоқда, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги.