«Мекенчил» партиясининг аъзоси, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаровнинг тарафдори Мелис Аспеков унинг кадрларни тайинлаш ишидан қониқмаганини айтмоқда. Аниқроғи, Аспековга Жапаровнинг маслаҳатчиси Арзибек Бурханов билан «Манас» аэропортининг етакчиси Бакит Сидиковнинг хизматга тайинланиши ёқмаган.
Аспеков Сидиков билан Бурхановишдан кетмаса Бишкекнинг марказий майдонига бўз уй тикиб, очлик эълон қилишини айтмоқда. Бу ҳақда у фейсбук саҳифасига ёзди.
«Садир Жапаров ухлаб ётгандагина яқинида бўлмаса, қолган вақтларда соядай юрган Арзибек Бурханов — аферист, қанча одамни алдаган. Мен ҳайрон қолдим, Садир ака уни маслаҳатчим деб айтганини ўзим эшитдим. Қандай қилиб? Мана шундай нотўғри кўринишлар бўлмоқда», — деб ёзади Аспеков.
Унинг айтишича, у Бакит Сидиков «Манас» аэропортининг раҳбарлигидан кетмаслигини эшитгандан сўнг 5 октябрда бўлиб ўтган воқеалар бўйича фикрини ўзгартирган.
«Биз бир ўзгариш бўлсин, люстрация бўлсин деб революция қилганмиз. Люстрация эмас, люстра бўляпти. Бу ёзганларим учун байкедан [Садир Жапаровдан] бугун гап эшитаман, балки калтак емай, бироқ мен ҳақиқатни гапиришга кўниб қолганман», — деб ёзди фаол.
Арзибек Бурханов «Ак Жол» партиясидан икки марта парламентга депутат бўлиб келган, 2011 йили Баткен вилоят маъмуриятига раҳбарлик қилган. Бурханов билан Жапаров иккиси Бурхановнинг тадбиркордан қарзини «ҳал қилиш бўйича» криминал Камчи Кўлбаевга боришгани муаммо билан боғлиқ. 2013 йили «Коля-қирғиз»ни ишини қўриб чиқишда Бурханов жабрланувчи қатори чиқиб, бироқ Кўлбаевга нисбатан барча даъволаридан воз кечган.
Сидиков ва «Манас» аэропорти
Қирғизистоннинг собиқ президенти Курманбек Бакиевнинг маслаҳатчисининг ўғли ва «Ата-Журт» партиясининг собиқ депутати 21 октябрда «Манас» аэропортининг етакчиси этиб тайинланган. Сиёсий инқироз сабаб кадрлар алмашинуви бошлангунча Бактибек Сидиков «Мекеним Қирғизистон» партиясининг рўйхатида парламентнинг еттинчи чақирилишига келишни режалаштираётган бўлган.
Сидиков хизматга тайинланган куннинг эртасига аэропортнинг 50дан ортиқ ходими митингга чиққан. Улар Сидиков бу вақтгача 2007-2010 йиллари аэропортни бошқариб, ўзининг салбий жиҳатларини кўрсатгани учун кетишини талаб қилишган. Улар Сидиковнинг номзодини ҳукуматга қарашли Давлат мулк фонди таклиф қилгандан кейин маъқуллаган Жапаров, кадр танлашда оддий одамларнинг фикрини эшитиб, буни ҳисобга олиш кераклигини таъкидлашган.
Шундан сўнг премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров аэропортнинг янги тайинланган раҳбарини суҳбатга чақирган. Бироқ Жапаров у ўн кун ичида аэропортдаги коррупция билан курашишини ва стратегик объект масалаларини ҳал қилиш бўйича концепцияси билан таништиришини ваъда қилгани учун ишдан бўшатмасликка қарор қилган.
Жапаров Сидиков агар олдига қўйилган вазифасини бажара олмаса, ишдан четлатилиб, жиноий жавобгарликка тортилади деб ваъда берди. Ўн кунлик вақт тугашига уч кун қолди.