Дастан Бекешев: Жогорку Кенешнинг ходимларига маош тўлангани йўқ

350

Депутат Дастан Бекешев ўзининг телеграм каналида Жогорку Кенеш ходимларига, уларнинг орасида депутатларга ҳам маош берилмаганини билдирди.

«Майли, депутатлар маошсиз қолибди. Йўқ деганда Жогорку Кенеш аппаратининг ва иш бошқармаси ходимларига тўласа бўлар эди. Бироқ ҳаммаси тенг ойликсиз қолишди, лекин берилади деб умид қиламан», — деди Бекешев.

Коронавирус пандемияси ва сиёсий кўтарилишлар сабаб Қирғизистон узоқ давом этадиган иқтисодий инқирозга юз тутди

Бюджет танқислиги рекорд даражада 35,6 млрд сомга етиб, ташқи донорлар билан насия берувчилар республикага берилаётган моддий ёрдамларини тўхтатишди.

Шунингдек, ўлка ҳукумати олдида пандемияга қарши кураш, Оқ уйни таъмирлаш ишларига, президентлик сайлови, конституциявий ислоҳотлар ва 2021 йили парламент сайловини ўтказишга маблағ топиш масаласи турибди.