Данияр Аманалиев: Коррупцияга қарши курашишни коррупционерларни қустириш билан чалкаштирмайлик

335

Материалнинг асли Данияр Аманалиевнинг фейсбук саҳифасида берилган.

Коррупцияга қарши курашишни коррупционерларни қустириш билан аралаштирмайлик. Иккиси деярли қарама-қарши нарса.

Коррупция билан курашишини истаган одамларнинг ҳаётини енгиллаштиради: уларни лицензия, маълумотнома, рухсат қоғозларини олишдан ёки давлат амалдорлари билан учрашувдан халос қилади. Бу айниқса давлатнинг ўз фуқароларига қилган муносабатида сезилади — фуқаролари қул эмас, мижоз бўлгани каби муомала қила бошлайди. Амалдорларнинг сони ҳам камаяди. Шунда одамларда ҳам пора беришга ҳам асос қолмайди.


Коррупционерларга қарши курашиш икки марта кўп порахўрларни пайдо қилади.


Порахўрларнинг янги гуруҳи ем ейдиган охурга келганда, олдин ўғирлаб, тўйганларни ўзларига ўхшаган порахўрлар «соғаётган» бўлади. Ўғирлаб битганлар оз-моз турмада ўтириб чиқиб, яна тўйганлар билан ўрнини алмаштиради. Тўйганлар эса яна «соғувчилар»нинг чангалига тушади. Ўйиннинг бундай такрорий қоидаси янги амалдорларни ўз вақтида қочиб кетаман деган ўйга олиб келади. Бунинг учун имкони борича кўпроқ ўғирлаб кетиш керак бўлади.


Коррупционерларга қарши курашиш — бу бор бойликни эскилар билан янгилар ўртасида бўлишиш.


Биз коррупция билан ҳақиқий кураш қандай бўлишини тушунмагунча, шу йўл билан алданганимиз алданган.

Садир Жапаров 2020 йилнинг 16 октябрдаги мурожаатида коррупция билан реал курашишга ундашган фикрларни айтган. Сиз ҳам унинг сўзларини тинглаб кўринг:

«Менинг мақсадим — ўлкада адолатни ўрнатиш, коррупция билан реал курашиш. Энди коррупция билан курашиш – сиёсий оппонентларнинг кўзини тозалаш инструменти бўлиб қолади.

Сиёсий қувғинлик деган нарсани мендан ортиқ ҳис қилган сиёсатчи бўлмаса керак! Ҳозир ҳам кўпчилик сиёсатчилар сиёсий мотивлар билан судланган. Бироқ бугун уларга ўзларининг айбсиз эканини очиқ процессларда исботлайдиган имкон яратилди. Сабаби судларга ва прокурорларга ҳеч ким босим ўтказмайди. Бунинг ҳаммаси адолатли, ҳақиқат билан, янги суд жараёнининг бошланиши бўлиб қолади.

Қайси сиёсий фигура бўлмасин, коррупцияга аралашса, қонун доирасида жавобгарликка тортилади. Порахўрликка қарши курашда бизга сизнинг ёрдамингиз керак.

Суд ислоҳотлари бундан кейин президентлик аппарати томонидан эмас, жамоатчилик назоратида олиб борилади.

Ҳаммасидан олдин биз 700 млн долларни Қирғизистондан олиб чиқиб кетиш бўйича гумон қилинган Матраимовлар ва бошқа тизимли коррупцияларни тузиб, халқнинг ризқига қўл солган барча тармоқлардаги коррупционерларни қатъий жавоб билан жавобгарликка тортамиз. Ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди. Яқинда биз ишимизнинг натижасини кўрсатамиз.

Коррупция билан курашиш — бу турмаларни тўлдириш эмас, бу ҳуқуқ тартибот органларига барча ҳуқуқларни бериш эмас. Коррупция билан курашиш — бу оддий, тушунарли ва бажарилувчи ҚОНУНЛАР. У ҳаммага бир хил ишлайди.

Шу сўзини давом эттириб:

«Биз ислоҳотлар бўйича махсус комиссия тузамиз, мазкур комиссия Қирғизистон иқтисодини бошқаришдаги муносабатларни ўзгартиради.

Янги даврларнинг давлат бошқаруви тизимида янги муносабатларни талаб қилмоқда. Замонавий технологиялар амалдорларнинг ва бюрократларнинг катта қисмини қисқартиришга йўл очмоқда.

Шу сабаб кераксиз давлат структуралари яқин орада тарқатилади. Айниқса, президент аппаратида, ҳукумат аппаратида ўзгаришлар, оптималлаштириш бўлади. Қисқартиришларни биз ўзимиздан бошлаймиз», — деган у.

Бироқ матнни ёзмай, тайёрини ўқиб берганга ўхшайди.

Ўқигандан сўнг ҳақиқий «джентлмен удачи» каби дўкон айлангани кетибди.