Сўнгги бир суткада Баткен вилоятида коронавирусга чалинган уч бемор вафот этди.

281

Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси 484 кишида тасдиқланди. Вирус юқтирганларнинг кўпчилиги Бишкекда рўйхатга олинди — 123 одам. Шунингдек, Жалолобод вилоятида 110 одамда, Ўш вилоятида 43, Ўш шаҳрида 32, Баткен вилоятида 66, Чуй вилоятида 50, Иссиқкўл вилоятида 37, Талас вилоятида 18 кишида инфекция аниқланди.

Янги ҳолатларнинг энг ками Норин вилоятида рўйхатга олинди — 5 киши.

Соғлиқни сақлаш министрлиги охирги сутка давомида 461 бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилганини маълум қилди: Жалолобод вилоятида 90, Бишкекда 84, Баткен вилоятида 76, Ўш вилоятида 69, Ўш шаҳрида 45, Чуйда 48, Иссиқкўлда 29, Таласда 12 ва Норин 8 бемор соғайди.

Пандемия бошлангандан бери ўлка бўйича умумий 58 878 одам касалликка чалинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистикасига қараганда, коронавирусга чалинган умумий 1 145 бемор вафот этган. Бироқ бу статистикадан коронавирусдан ташқари сурункали касалликлари бўлган 400 беморнинг ўлим ҳолати чиқарилган.