Жалолобод шаҳрининг шаҳар театрининг олдига 100га яқин киши йиғилиб, Франциянинг президенти Эммануэл Макронга қарши митинг қилишди. Уларнинг видеосини «Кактус» нашри берди.
Йиғилганлар Макроннинг Ислом дини ҳақидаги сўзларидан ғазабланишган.
Лавҳада агрессив кайфиятда йиғилган одамларнинг Макроннинг ерга ёпиштирилган суратини оёқ билан босиб, «Аллоху акбар» деб бир овоздан қичқирганини кўриш мумкин.
«Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган жуда иймонли инсон. У айтмоқда “бу ақл ва онгнинг саводсизлиги” деб. Ҳақиқатда ҳам шундай! Ақл-ҳуши жойида одам ҳеч қачон пайғамбарга, бошқа инсонга, бошқа динга ҳурматсизлик қилмайди», — дейди йиғилганларнинг бири.
Жалолобод ВИИБининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев Макронга қарши митинг бўлганини тасдиқлади. Унинг айтишича, митингчилар қонунни бузмай тарқалишган.
Шунингдек, 30-октябрда Ўш шаҳрининг марказий кўчаларининг пиёдалар йўлагига ҳам Макроннинг юзига оёқ кийимнинг изи босилган суратлар ёпиштирилган. Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан мазкур факт текширилаётганини, тергов хулосаси билан юридик баҳо берилиши айтилган.
Франциянинг пойтахти Парижда Charlie Hebdo чиқарган карикатурани ўқувчиларга кўрсатган мактаб ўқитувчиси Сэмюэл Патин 16-октябрда шавқатсизларча ўлдирилган. Уни ўлдирган одам марҳумни «Муҳаммад пайғамбарни масҳара қилган» деб айблаган. Жиноятда гумон қилиниб, 18 ёшдаги чечен миллатидаги Абдуллах Анзоров қўлга олинган.
Анзоровнинг айтишича, ўқитувчи 12-13 ёшдаги ўқувчиларга сўз эркинлиги ҳақида дарс ўтиб, ислом динида ҳурмат кўрсатилган Муҳаммад пайғамбарга ясалган карикатуралар ҳақида айтиб берган. Дарсдан олдин Ислом динидаги ўқувчиларни синфдан чиқиб кетишини сўраган. Анзоров билдиришича, унга «Муҳаммад пайғамбар карикатураларнинг объекти бўла оладими» деган савол ёқмаган. У пайғамбар учун ўч олишга қарор қилган.
Макрон қурбон бўлган ўқитувчини «соядаги қаҳрамон», қотилликни «ислом теракти» деб атаган.
Бир кун олдин Ниццада ва Авиньон шаҳарларида ҳам қотиллик юз берган. Ниццада қуролланган киши ибодатхонадаги одамларга ҳужум қилган. Натижада уч киши ҳалок бўлган. Бу жиноятда гумон қилиниб Туниснинг 21 ёшдаги фуқароси Брахим Ауисауи қўлга олинди.
Шуни куни Авиньон шаҳрида номаълум киши полицияга ҳужум қилган. Уни хавфсизлик ходимлари отиб ташлагани маълум қилинди.
Бундан ташқари, Саудия Арабистонида Франциянинг Жиддадаги консуллигининг қўриқчисига ҳужум қилган киши қўлга олинди. Қўриқчи енгил жароҳат олган.