Ташиевнинг «Мекенчил»даги партиядоши президентнинг ахборот сиёсат бўлимини бошқаради

305

Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг матбуот хизмати президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари этиб Нургази Анаркулов тайинланганини маълум қилди.

Анаркуловни тайинлаш ҳақидаги фармонга Жапаров 30 октябрда қўл қўйди. МСКнинг маълумоти бўйича Анаркулов МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиевнинг партиядоши, иккиси ҳам «Мекенчил» партиясидан бўлади.

Бундан ташқари, МСКнинг маълумотига кўра, Анаркулов 2010 йилдан бери «Майдан.kg» газетасининг муҳаррири бўлиб ишлаган ва партия рўйхатида 47-ўринда парламент сайловига қатнашган.

Ўлкадаги турли хизматларга «Мекенчил» партиясининг аъзолари тайинланган ҳолатлар кам эмас. Жапаровнинг буйруғи билан МХДҚ раҳбарлигига 2010 йили «Мекенчил» партиясини бирга ташкил қилган сафдоши Камчибек Ташиевни қўйган.

Кейин Жапаров олти вилоятнинг мухтор вакилларини алмаштирувчи буйруқни имзолаган. Бироқ у биргина Иссиқкўл вилоятининг вакили, олдин Жапаровни очиқ қўллаб келган Балбак Тулўбаевни ўрнида қолдирган.

Жалолобод ва Норин вилоятларида ҳукуматнинг мухтор вакиллари қатори «Мекенчил» партиясининг аъзолари тайинланган.