Президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров муддатидан олдинги президентлик сайловини 2021 йилнинг 10 январида ўтказишни тасдиқлади. Унинг айтишича, давлат раҳбари танлаб олингандан кейин конституциявий ислоҳотлар олиб борилади. Унда мамлакатнинг бошқарув формаси билан сайлов қонунларига ўзгартириш киритиш масалалари қаралади. Шундан сўнг парламент сайлови ўтади.
«Парламент сайлови келаси йилнинг биринчи ярмигача бўлмайди. 20 декабрда парламент сайлови бўлади деб нотўғри маълумот тарқатганларга ишонманглар», — деди Жапаров.
Бу вақтгача Жапаров имзолаган қонун бўйича парламент сайлови 1 июнгача тайинланиши керак. Бироқ ҳукумат раҳбари янги депутатлар мартгача тайинланади деб ишонтирди.
Марказий сайлов комиссияси парламент сайловини 20 декабрда ўтади деб қарор чиқарган, бироқ Биринчи май туман суди қарорни бекор қилди. Шу сабаб МСК Олий судга мурожаат қилиш масаласини кўриб чиқади.
Бу орада МСКнинг биноси тинтувга олиниб, унинг аъзолари сўроққа чақирилмоқда.
Юристларнинг ва бир қанча сиёсатчиларнинг фикрича, парламент сайловини жилдириш ва конституциявий ислоҳотлар ўтказиш ноқонуний. Қонун бўйича Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг муддати 29-октярбда тугайди. Депутатларнинг шундан кейинги қарорлари легитимсиз деб ҳисобланади.
Охирги парламент сайлови 4 октябрда ўтган. Бироқ унда агитация вақтида ва сайлов куни кўплаган қонунбузарликлар бўлган. 5 октябрда сайлов натижасига қарши бўлганлар Бишкекнинг Ала-Тоо майдонига йиғилиб, президент ва ҳукуматнинг истеъфосига олиб келди.