Маматалиев депутатларни Оқ уйдаги кабинетларини ўз ҳисобларидан таъмирлашга чақирди

319

Жогорку Кенеш депутати Марлен Маматалиев халқ вакилларининг Оқ уйдаги кабинетларини ўз ҳисобидан таъмирлашга чақирди. Бу билан у «маблағни тежаб, ташқи қарзни тўлашга йўналтира оламиз» деди.

«Маълум сабаблар билан ҳозирги вақтда Оқ уй таъмирга муҳтож. Ҳукумат таъмирлаш ишларига 450 млн сом ажратишга тайёр. Бироқ 90% депутатлар иш кабинетларини таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан қилишга имкони етади», — деди у.

Шунингдек, у депутатларга компьютерларни ва ишга керакли буюмларни ҳам ўз маблағига олишни таклиф қилди.

6 октябрга ўтар кечаси тартибсизликлар вақтида Оқ уй ёниб, иш кабинетлари ва офис буюмлари яроқсиз ҳолга келган. Бундан ташқари, ялпи йиғинлар ўтадиган зал ҳам ишдан чиққан. Шу сабаб парламент навбатдан ташқари йиғинларни «Ала-Арча» резиденциясида ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Жогорку Кенешнинг 6-чақирилиши 2021 йилнинг июнь ойигача ишлайдиган бўлди. Шунингдек улар октябрь ойидан бошлаб маош олишмайди.

Еттинчи чақирилишни сайлаш куни 2021 йилнинг 1 июнигача аниқланиб, унга қадар Конституциявий реформа ўтказилади.