Путин: Қирғизистондаги вазиятдан ачинмай, хавотирланмай қўя олмаймиз, аммо аралашмадик

336

Россия президенти Владимир Путин 22 октябрда «Валдай» муҳокама клубининг майдончасида Қирғизистондаги вазият бўйича фикрини билдирди. Унинг айтишича, ҳозирги бўлаётган воқеалар «қирғиз халқининг шўри».

«Ҳар сайловдан кейин инқилоб бўлади. Биласизларми, бу нимани англатади? Кўп мамлакатлар давлатчиликни ташкил қилиш, ривожланиш маданиятидаги биринчи қадамларини ташламоқда», — деди у.

Путин ҳамкасбларига бир неча марта собиқ совет давлатларига алоҳида эътибор бериш кераклигини ва «давлатчилик куртакларини авайлаб, қўллаш кераклигини» айтиб келаман деб таъкидлади. Унинг айтишича, суверенликни ва ўзаро муносабатни бузмаслик учун ички ишларга аралашмаслик керак.

«Идиш дўконига бурнини тиққан филдай бўлиб таклиф киритиб, миллионларинг билан бир ёки яна бошқа манзилни қоқиб, бир бу томонни, бир бошқа томонни қўллаб аралашмай, шунчаки намуна кўрсатса бўлади», — деб таъкидлади Россия президенти.

Унинг айтишича, Қирғизистонга моддий ёрдам кўрсатиш учун кўп ишлар қилинган — «иқтисодни ва ишлаб чиқаришнинг турли тармоқларини қўллаш учун юз миллионлаган доллар ажратилди. ЕОИИга мослашишига шароит яратилди. 500 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилди.

«Бироқ, бу ерда бўлаётган воқеаларга албатта, ўкинмасдан, хавотир олмасдан иложи йўқ. Бироқ шуни айтмоқчиманки, биз у ерга бирор бир сиёсий кучларни қўллаш учун ғалабамизни, маслаҳатимизни берар эдик деб аралашмаймиз. Биз Қирғизистонда ҳаммаси ўз изига тушади, ривожланади, биз энг яхши муносабатларимизни сақлаб қоламиз деган фикрдамиз», — деди Путин.

Бу вақтгача Россиянинг ОАВлари молия министрлигидаги манбаларига таяниб, Россия Қирғизистонга бўлган моддий ёрдамнинг барча турини вақтинча тўхтатади деб ёзган эди.

Бундан ташқари, Россия томон Қирғизистон бюджетини қўллаш учун Евросиё тикланиш ва тараққиёт фондидан 100 млн доллар миқдоридаги маблағни беришни кечиктирмоқда. Бу ҳақдаги келишувга жорий йилнинг август ойида имзо қўйилган. Насия 2020 йилнинг 7 октябрида келиши керак эди.

“Ҳар йили Россия томондан Қирғизистонга бюджет танқислигини ёпиш ва ҳарбий ходимларга ёрдам бериш учун 50 млн доллар бепул грантлар ажратилган. Шунингдек, Россия «Газпром-нефть Азия» учун пул ўтказишга чеклов қўйган, аниқроғи, пул ўтказишларга бу чекловлар тегишли эмаслигига қарамай, 1 пул ўтказиш учун 1 млн долларгача чекланган”, – деб ёзди Tazabek нашри.

Ўлкадаги сиёсий инқироз

Қирғизистонда сиёсий инқироз давом этаётганига икки ҳафтадан ошди. МСК 4 октябрда сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилгандан кейин 5 октябрда пойтахтнинг Ала-Тоо майдонига йиғилиб, норозилик билдиришди.

МСК эълон қилган натижаларга кўра, еттинчи чақирилишнинг Жогорку Кенешига амалдаги ҳукуматга яқин бўлган партиялар ўтган — «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон».

Шу куни кечда митингчилар билан ҳуқуқ тартибот органи ходимлари орасида тўқнашув бўлиб, натижада Оқ уй митингчилар қўлига ўтган. Тартибсизликлар вақтида намойишчилар қамоқдаги собиқ президент Алмазбек Атамбаевни, собиқ премьер-министр Сапар Исаковни ва собиқ депутат Садир Жапаровни бўшатишган.

Кейинчалик Жапаров ўзини-ўзи премьер-министр қатори тайинлаб, бир қанча депутатлар уни икки марта премьер-министр вазифасини бажарувчи деб сайлашган. Бироқ бу қарорга фаоллар билан бошқа депутатлар ҳам қарши чиқиб, Жапаровнинг сайланиши легитимсиз бўлганини билдиришган.

Олтинчи чақирилишнинг депутатлари 10 октябрда тайинлашнинг легитимлилиги учун кворумга йиғилиб, Жапаровни яна премьер-министрлик хизматига қабул қилишган.

Жапаров премьерлик хизматига киришгандан кейин президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосини талаб қилишини билдирган.

Президентнинг истеъфога кетиши бўйича музокаралар бир неча кун давом этиб, бироқ 15 октябрь куни Жээнбеков хизматдан кетган. 16 октябрь куни Жапаров президент вазифасини бажарувчи бўлиб сайланди. Сабаби парламент спикери Канат Исаев бу ваколатларни олишдан бош тортган.