Кун иқтибоси: Жапаров «ваҳима» қилмасликка чақириб, парламент сайлови мартгача ўтади деб ваъда қилди

276


Сайлов мартгача ўтказилади. Парламент июнгача ўтирмайди. Кечаги қонунга «заҳира» вақт олайлик деб, реформалар июнгача битиши кераклигини белгилаб қўйишибди. Қисқаси парламент июнгача ўтирар экан деб «ваҳима» қилманглар.


Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ва телеграмда шундай фикрни ёзди. У ўзи имзолаган парламент сайловини ортга жилдириб, 1-июнгача санаси маълум бўлади, унгача конституциявий реформа бўлади деган қонун ҳақида шундай фикр билдирган.

Жапаров сайловни ортга жилдирилишини «вазиятни барқарорлаштириш ва халқнинг сайлов жараёнига бўлган ишончини ошириш» мақсадида қабул қилинган қарор деб тушунтирди.