Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) Коррупцияга қарши курашиш хизмати 20 октябрда Давлат экотехинспекциясининг собиқ директори Жолдошбек Жунушевни қўлга олди. У МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати маълум қилди.
Махсус хизматдан Жунушев коррупция схемасини уюштиришда ва пулларни ноқонуний олишда гумон қилинаётганини билдирди.
«Жунушев коррупция схемасини бошқаргани ва ноқонуний йўл билан олинган пулларни бўлиштиришда системали турда маълум бир қисмини олиб тургани аниқланган», — деб билдиришди МХДҚдан.
Жолдошбек Жунушев 2020 йилнинг январь ойида Давлат этотехинспекциясининг директорлигидан бўшатилган. Унда ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков Хавфсизлик кенгаши йиғинида муассасадаги коррупция учун Жунушевнинг ишини танқид қилган.
Давлат экотехинспекциядаги коррупция
МХДҚнинг коррупцияга қарши курашиш хизмати 2019 йили Давлат экотехинспекциянинг олти ходимини қамоққа олиб, ТИЗОга киритган. Терговчиларнинг маълумотига кўра, амалдорлар тадбиркорларга тез-тез таҳдид қилиб пул талаб қилиб туришган.
Муассасада 2018 йили ҳам коррупцияга боғлиқ муаммо чиқиб, унда етакчининг иш кабинети олдида хизматнинг матбуот котибаси Анара Мамбеталиева порахўрликка қарши ёлғиз пикет уюштирган. Натижада матбуот котибаси муассасага йирик суммада пул қарз дейилиб ишдан бўшатилган.
Мамбеталиева таҳдид бўлаётганини билдирган. Бундан ташқари у президентга видео мурожаат йўллаб, Давлат экотехинспекциядаги тахминий коррупционерларнинг номларини айтган. Кўп ўтмай у иш жойига қайтган, коррупция ҳақидаги видеода номи айтилган статс-котиб Таалайбек Асилбеков ишдан кетган.