ТИВ Евроиттифоққа мурожаат қилиб, Қирғизистон бюджетига моддий ёрдам беришни илтимос қилди

396

Ташқи ишлар министрлигининг матбуот хизмати муассаса раҳбари Руслан Казакбаев Евроиттифоқнинг махсус вакили Петер Бурианга мурожаат қилиб, Қирғизистон бюджетига моддий ёрдам беришни сўраганини маълум қилди.

«Қирғизистон бюджетига моддий ёрдам кўрсатиш ва қирғиз томон билан Европа давлатлари ўртасидаги моддий келишувларга йўналтирилган учрашувларни ташкил қилиш илтимоси айтилди», — деб ёзилади ТИВнинг пресс-релизида.

Буриан билан суҳбатда Казакбаев, ўлканинг сиёсий процесслари ҳуқуқий йўлга тушганини, легитимли ҳукумат ўрнатилганини таъкидлаган.

«Ижрочи органлар штат режимида вазифаларини бажаришмоқда. Яқин орада сиёсий сайловларни ўтказиш режалаштирилмоқда», — деди Казакбаев.

Казакбаевнинг айтишича, Қирғизистон «ўлкадаги сиёсий инқирозни олдини олиш учун бунга қадар қабул қилинган шартномаларни тўлиғи билан амалга оширади».

Қирғизистондаги сайлов

Марказий сайлов комиссияси қайта ўтказиладиган сайлов кунини белгиламади. Буни 6 ноябргача белгилаши керак.

МСК 4 октябрдаги парламент сайлови натижасини яроқсиз деб топган. Бу қарорни комиссия 6 октябрда, сайлов ўтган куннинг эртасига бошланган оммавий норозилик акциялари вақтида қабул қилган. Натижаларни бекор қилишга комиссия айрим партияларнинг қонунга қарши ҳаракатлари эмас, ўлкадаги сиёсий ҳолат сабаб бўлган деб айтган.

Олдинги парламент сайловига ўлка бюджетидан 449,5 миллион сом ажратилган.

Қайта ўтувчи парламент сайловидан ташқари Қирғизистонда президентлик сайлови ҳам ўтиши керак. Президентлик сайлови кунини Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилиши аниқлаши керак. Парламент депутатлари сайлов ўтадиган кунни президент истеъфога чиққан кундан уч ойдан ошмаган вақтда белгилаши керак.