Финпол: Депутат Кубаничбек Жумалиевни давлатдан чиқиб кетиши тақиқланди

309

Парламентдаги «Бир Бол» фракциясининг депутати Кубаничбек Жумалиевга Қирғизистон ҳудудидан чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда 20 октябрда финполиция билдирди. Жумалиевнинг бош прокуратура рўйхатга олган мулки бўйича судгача бўлган текширув ишлари якунига етмаган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизматининг (ИЖКХ) маълумотига кўра, тергов асосида Жумалиевга тегишли у асос солувчи, етакчи ёки устав капиталда улуши бор бўлган кўчар ва кўчмас мулклар аниқланган. Шунингдек, Жумалиев яқинларининг кўплаган мулки маълум бўлган.

17 октябрда «Чон Казат» партиясининг аъзоси Сиймик Жапикеев Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизматининг (Финполиция) раҳбари этиб тайинланган. Бу ҳақдаги буйруққа премьер-министр, президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров қўл қўйган.

Кубаничбек Жумалиевга қарши ғазот

Жорий йилнинг май ойида «Чонг Қазат» ҳаракатининг лидерларидан бири Сиймик Жапикеев ўзини прокуратуранинг собиқ ходимиман деб таништириб, парламентдаги «Бир Бол» фракциясининг депутати Кубаничбек Жумалиев коррупция ишларига аралашган ва унинг мулкини тортиб олиш керак деб билдирган. Унинг сўзларига кўра, Жумалиев 2,5 млрд долларга эгалик қилади ва унда фабрикалар, клиникалар, юздан ортиқ квартира ва шоҳона уйлари бор.

Бундан ташқари, Жапикеев Жумалиев мулкини шубҳали йўл билан топган деб айтиб, буни текширишни талаб қилган.

«Келинглар, ҳаммамиз йиғилиб, уларнинг уйига борайлик. Масалан, 10 минг одам Жумалиевнинг уйига бориб, ундан бизнинг Хитойдан бўлган қарзини тўлаб беришни талаб қилсин. Ўзимиз билан бирга нотариусни оламиз, у депутатнинг тилхатини тасдиқлаб беради», — деб ёзган Жапикеев.

Жумалиев Қуръон ушлаб, коррупция ишларига аралашмаганини билдирган. У премьер-министр, транспорт ва йўллар министри лавозимларида ишлаган.

Бу орада «Чонг Қазат» ҳаракатининг аъзолари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида парламентарийнинг тахминий мулки ҳақида маълумотни эълон қилишган. Бундан ташқари, «Экономист» нашри ҳам Жумалиев ва унинг аёлига тегишли бўлган 50 фирма ҳақида маълумот чиқарган. Шундан кейин финпол парламент депутати Кубаничбек Жумалиевнинг мулкини текшириш бўйича судгача бўлган текширувни бошлаган.

Финполнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Бош прокуратура ишни Жиноят кодексининг «Ноқонуний бойлик орттириш» ва «Давлат ходимини тадбиркорликка ноқонуний аралашиши» моддалари билан жиноятларнинг умумий реестрига рўйхатга олган.

Муассаса парламент депутати Кубаничбек Жумалиевнинг мулкини аниқлаб, депутатнинг устав капиталда улуши борлигини ва у уюштирувчи, етакчи бўлиб саналишини маълум қилган. Финполнинг билдирувига қараганда, депутатнинг яқин қариндошларини «кўплаган мулки» аниқланган. Бироқ бу ҳақда аниқ маълумот берилмаган.

Шунга қарамай суд Жумалиевнинг уйидаги тинтув ишларини ноқонуний деб топиб, ЭКККМК ходимларига шахсий маълумотнома чиқариб берган. Кейин тинтувга рухсат берган ЭКККМКнинг терговчиси Наргиза Артишова ишдан четлатилган.

Кубаничбек Жумалиев «Чонг Қазат» ҳаракатининг лидерларидан бири Канат Хасановни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилиб, ИИМга ариза билан мурожаат қилган. Депутатнинг акдвокати ариза «Канат Хасанов депутат Кубаничбек Жумабековни оғир жиноят қилди деб очиқ айтмагани сабаб» берилганини ёзган.

2020 йили августда суд парламентарийнинг Жапикеевга қарши даъвосини қисман қаноатлантирган. 6 августда Бишкекнинг Ленин туман судининг судьяси Жапикеевнинг депутатнинг номига айтган сўзларига ҳақиқатга тўғри келмаслигини тан олган. Суд фаолга 10 минг сом тўлаб бериш қарорини чиқарган, депутат Жумалиев 10 млн сом миқдорида даъво қилган. Бундан ташқари судья Жапикеевни фейсбук саҳифасидаги ўз сўзларини рад қилишни буюрган.