Алканова: Райимбек Матраимов «худонинг олдида қўлларим пок» деб турибди

283

«Мекеним Қирғизистон» партиясидан номзод бўлиб сайловга қатнашган журналист Элнура Алканова божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қўлга олиниши бўйича фикр билдирди.

“[Райимбек] Матраимовга яқинларининг бир қисми «бу ерда қонун йўқ, четга чиқиб кет» деганлар бўлди. Бироқ у киши [Райимбек Матраимов]: «Қонун олдидиа ўзим жавоб беришга тайёрман, худонинг олдида қўлларим пок» деб турибди”, — деб ёзди Алканова фейсбук саҳифасида.

Бундан ташқари журналист сайловнинг адолатсиз ўтишига «овозини сотган халқни айбдор» эканини таъкидлади. Шунингдек у «чириган» система муаммони ҳал қилолмай айбни ҳаммасини Райимбек Матраимовга ағдариб, уни қамаганини қўшимча қилди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 20 октябрда Райимбек Матраимовни божхонадаги порахўрлик бўйича очилган судгача бўлган текширув асосида қўлга олди. Алканова Матраимов сўроққа ўзи борганини билдирган — бу вақтгача МХДҚ уни гувоҳ қатори сўроққа чақирган.

МХДҚ Матраимов божхонада тузиб кетган коррупция схемасини аниқлаб, текширув ишлари бошланганини маълум қилган. Тергов версияси бўйича 2016 йилдан бошлаб божхона хизмати ходимлари — уларнинг орасида Райимбек Матраимов — сиртқи иқтисодий фаолият олиб борган назоратдаги қатнашчилар билан биргаликда божхонада коррупция схемасини ўрнатишган. Ҳозирда Матраимовнинг схемасига алоқаси бор бўлган 40 божхона ходими аниқланди.

Элнура Алканова ким?

Журналист Элнура Алканова 2017 йили «Азаттык»нинг «Божхонадаги миллионлар» номли суриштирувининг муаллифларидан бири — бу суриштирувда божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулки ҳақида айтилган. Кейинчалик Алканова бир қанча қирғиз сиёсатчилари ва амалдорлари ҳақида ҳам суриштирувлар олиб борган — уларнинг орасида собиқ премьер-министр Сапар Исаков ҳам бор.

«5-канал» 15 июнда Алканова «Азаттык» журналистларининг Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетилгани ва унга Матраимовларнинг оиласининг алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сабабларни ўрганиб, репортаж берган.

«Азаттык»нинг суриштирувида Матраимовларнинг бошқармасидаги хайрия фондга 2015-2017 йиллар оралиғида 2,3 млн АҚШ доллар ўтказилган деб айтилади.

Алканова ўзининг репортажида суриштирувнинг муаллифи Али Токтакуновнинг қўлига тушган айрим ҳужжатларнинг аниқ эканлигига гумон қилиб, натижада «Азаттык» «ишончсиз маълумот» тарқатди деб айблаган. Токтакунов суриштирувда фойдаланилган ҳужжатлар аниқ эканлигини билдириб, энди бу вазиятдан сиёсатчилар фойдаланиши мумкин деб таъкидлаган.

Матраимовларнинг оиласи, уларнинг орасида парламент депутати Искендер Матраимов ва божхонанинг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, Қирғизистон жанубидаги энг бой ва таъсирли оилаларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовлар амалдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди кампаниясини молиялаган деб бир неча марта айтган.

Алканованинг суриштируви ҳақидаги репортажидан кейин унинг Матраимовлар билан алоқаси деган фикрлар айтилган. Ўша вақтда у бу айбловларни инкор қилган. 2020 йили пандемия вақтида Алканова Матраимовларга тегишли бўлган хайрия фондининг вакили экани аниқланган. Кейин у «Мекеним Қирғизистон» партиясининг штабида ишлаётганини билдирган.

Алканова мазкур партия билан парламент сайловига отланган. 4 октябрда ўтган сайловда «Мекеним Қирғизистон» партияси 24 фоизга яқин овоз олгани билан МСК сайловни яроқсиз деб топган.