Интернет фойдаланувчилари: Райимбек Матраимовни қўлга олинишини «шоу»

293
Райимбек Матраимов МХДҚнинг биносига олиб келинмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ушланишини «халқнинг ховурини тушириш йўли» деб сифатлашмоқда.

20 октябрда Райимбек Матраимовни МХДҚнинг ходимлари Бишкекда қўлга олишган эди. Кейин қўлга олиш вақтидаги расмлар кўрсатилди. Унда Матраимов ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ушлангани ва махсус хизматнинг вакиллари бўлган одамларнинг юзлари ёпилганини кўриш мумкин.

Журналист Али Токтокунов фейсбук саҳифасида юзи ёпилганларнинг бири МХДҚнинг Коррупция ишларига қарши курашиш хизмати бошқармаси раҳбари Салмоорбек Жумабеков эканини ёзди. Шу сабаб бу «қўлга олишни» ўзи шоу эканини таъкидлаган.

«Салмоор — таниқли ортопед, Матраимовлар билан оилавий алоқаси бор Сабир Жумабековнинг ўғли. Шу кўринишнинг ўзиёқ шоу, халқни босишни босишни қатори қабул қилинаётгани бежиз эмас», — деб ёзди у.

Ирис Жекшеналиев номли фойдаланувчи Матраимовнинг қўлига кишан солаётган киши Салмоорбек Жумабеков эканини тахмин қилиб, солиштириш мақсадида унинг бошқа суратларини фейсбук саҳифасига жойлади. Бундан ташқари Матраимовни қўлга олиш вақтида олинган расмда унинг вакил боласи Азамат Осмонов ҳам борлигини айтади.

Сапар Исаковнинг адвокати Замир Жоошев эса Райимбек Матраимов қўлга олинган ёқилғи шаҳобчасининг видеосини чиқариб, у МХДҚ биноси ортида жойлашганини кўрсатди.

Салмоорбек Жумабеков ким?

Салмоорбек Жумабеков 1985 йили туғилган, ортопед-хирург Сабирбек Жумабековнинг ўғли. Россия федерал хавфсизлик хизматининг академиясини 2007 йили тамомлаган. ОАВларида маълумотларга кўра, у МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизматидаги бошқармаларнинг бирига раҳбарлик қилади.

Ўз навбатида Сабир Жумабеков Райимбек Матраимовларнинг оиласини 10-15 йилдан бери яхши танишини ва уларга нисбатан айтилаётган танқидлар тўғри эмаслигини билдирган.

У Райимбек Матраимовнинг онаси ва болаларини операция қилиб, шундан бери борди-келди қилишини айтган. Сабирбек Жумабеков Райимбек Матраимов камбағал, операцияга пули йўқ беморларга дори-дармон, операцияга кетган пулни, керак бўлса зарур имплантларни сотиб олиб берганига тўхталган.

Тергов ва реакция

Райимбек Матраимовнинг номи божхонадаги коррупция бўйича журналистик суриштирувда чиққандан кейин халқ яхши таниган.

Суриштирувда журналистлар бу схема борлигига далил келтиришган, манбаларнинг бири Айэркен Саймаити бу қандай ишлашини айтиб берган. Божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги порахўрликни яширгани, бу ўз навбатида яширин бизнеснинг гуллашини таъминлаганини билдирган.

Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб, шахсан ўзининг ёрдами билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқарилганини айтган. Кейин финпол бу маълумотни тасдиқлаб, бу суммани млрддан ошади деб билдирган. Саймаити суриштирув чиққунча 2019 йилнинг ноябрь ойида Истанбулдаги кафеларнинг бирида ўлдирилади.

Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари билан махсус хизмат жамоатчилик талаби билан очиқланган фактлар бўйича текширув бошланганини билдирган, лекин натижа бўлмаган. Саймаитининг ўлимини сабабини аниқлаш бўйича депкомиссия тузилиб, бироқ ишни натижаси Матраимовнинг қамалишига олиб келмаган.

Бироқ журналистик суриштирувга қирғизистонликлар реакция қилиб, улар бир неча марта порахўрликка қарши митингга чиқишган, айримлари эса фейк-аккаунтларнинг ҳужумига ҳам учрашган. Фейк аккаунтлар журналистларни ёмонлаб, Матраимовларнинг позициясини ҳимоя қилишган. Матраимовлар эса бир нечта нашрларни, уларнинг орасида «Клооп»ни судга беришган — улар суриштирувдан ўзларини фамилияларини олиб ташлашни талаб қилиб, материал устида ишлаган барча журналистларнинг исмини билгилари келган.