Бишкек мериясининг матбуот хизмати 20 октябрда Нариман Тулеев шаҳарнинг биринчи вице-мэри этиб тайинланганини маълум қилди. Тегишли буйруққа мер Азиз Суракматов қўл қўйди.
Аввалроқ бу хизматда Алмаз Бакетаев ишлаган. Энди у турар-жой –коммунал хўжалиги бўйича вице-мерлик хизматига ўтади.
Коррупция бўйича Тулеевга қўйилган айблар
Нариман Тулеев — собиқ депутат ва Бишкекнинг собиқ мери. 2012 йили Тулеев Хитойдан пойтахт учун қор тозаловчи ва йўловчи ташувчи автобусларни сотиб олишда давлатга йирик миқдорда зарар келтирган деб коррупция бўйича айбланган. Тергов версияси бўйича Тулеев давлатга 33 млн сом миқдорида зиён келтирган.
2013 йили Ленин туман суди собиқ мернинг мулкини мусодара қилиш билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ Тулеев 2016 йили амнистия орқали озодликка чиққан. Келтирилган зарарлари учун давлат ғазнасига 60 млн сом миқдорида жарима тўлаган.
Ўша вақтда ҳукумат Тулеевга ва унинг туғишганларига тегишли бўлган Караван савдо марказини, «Сапатком» бизнес-марказини ва қимматбаҳо машиналарини мусодара қилган.
Паркдаги ерларнинг тарқатилиши
Нариман Тулеев 2008-2010 йиллари Бишкек мери бўлган вақтда Ататурк боғидан 21 ер участкасини фойдаланишга берган. У тарқатган ерлар президентнинг иш бошқармасига чет эллик делегациялар учун меҳмонхона комплексини қуришга деб ажратиб берилган. Тулеев паркнинг четидаги икки ер участкасини хусусий мулкка қатори берган.
Тулеев турар-жой билан бизнес-маркази қуриш режалаштирилган 600 кв метрлик майдони бор ер участкасини ўзининг отасига бўлиб берган. Иккинчи участкани Талантбек Усупбеков олган. У 2017 йил охирида «Дос-Кредобанк»нинг акционери бўлган. Ўша вақтда директорлар кенгашининг раиси Тулеевнинг ўғли бўлган — у кейинчалик банкнинг асосий ҳиссадори бўлган.
2012 йилнинг июнида ўша вақтда парламентнинг депутати бўлган Нариман Тулеев коррупция бўйича ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш ҳукми чиқарилган. У 2016 йили озод қилингандан кейин ҳукумат Тулеев отасига берган ерни олиб қўйган. Ҳозир бу ер участкаси мерияга қарашли бўлиб, бўш бўйича қолмоқда.