МХДҚ Раимбек Матраимовни коррупцияда гумон қилиб ҳибсга олди

306

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қўлга олди.

Муассасанинг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп»га билдиришича, Матраимов Бишкекда қўлга олиниб, ҳозирда МХДҚнинг биносига олиб келинди.

«Ҳозир унинг иштирокида тергов амаллари бормоқда», — деди Сулайманов

Бир қанча ОАВлари Матраимов МХДҚга божхона тармоғидаги коррупция ишлари бўйича гувоҳ қатори чақирилганини ёзишган эди. Буни «Мекеним Қирғизистон» партиясидан номзод бўлган Элнура Алканова ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, Матраимов МХДҚга сўроқ учун ўзи борган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Райимбек Матраимов фамилиясини Исмаилов Райимбек Исмаилович деб ўзгартириб олган паспортнинг суратлари тарқалган. Унда эски паспорт билан янги паспорт солиштирилган.

Миллий хавфсизлик давлат хизмати Райимбек Матраимовни ва божхонадаги бошқа ходимлари билан биргаликда тузиб кетган коррупция схемаси бўйича судгача текширув ишлари бошланганини маълум қилган. Матраимовнинг атрофидаги 40 кишининг порахўрлик ишларига алоқаси борлиги аниқланганини билдирган.

Бу орада сайлов натижасидан чиққан норозилик акциялари бошланганда Райимбек Матраимов Туркияга чиқиб кетгани айтилган эди.

Тергов ва реакция

Қирғизистонда узоқ йиллар давомида республика ҳудудидан контрабанда олиб ўтишга йўл берган коррупция схемаси ишлаб келган. Ноқонуний ишларнинг бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ва собиқ президент Жээнбековнинг қасамёд маросимига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.

Суриштирувда журналистлар бу ноқонуний схеманинг борлигига далил келтиришган, манбаларнинг бири Аеркен Саймаити бу қандай ишлашини айтиб берган. Шунингдек, божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширгани, бу ўз навбатида яширин бизнесни ишлашини таъминлаб турганини билдирган.

Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб, шахсан ўзининг ёрдами билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқарилганини айтиб берган. Кейин финпол бу маълумотни тасдиқлаб, суммани млрддан ошади деб билдирган. Саймаити суриштирув эълон қилингунга қадар, 2019 йилнинг ноябрь ойида Истанбул кафеларининг бирида ўлдирилган.

Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органи ходимлари билан махсус хизмат жамоатчилик талаби билан фош қилинган фактлар бўйича суриштирув бошланганини билдиришган, лекин самара бўлмаган. Саймаитининг ўлимини ўрганиш бўйича депкомиссия тузилиб, бироқ бунинг натижаси Матраимовнинг қамалишига олиб келмаган.

Бироқ журналистик суриштирувга қирғизистонликлар реакция қилиб, улар бир неча марта коррупцияга қарши митингга чиқишган, айримлари эса фейк-аккаунтларнинг ҳужумига учраган. Фейк аккаунтлар суриштирувчи журналистларни ёмонлаб, Матраимовларнинг позициясини ҳимоя қилишган. Матраимовлар бир неча нашрларда, уларнинг орасида «Клооп»ни судга беришган — улар материалдан уларнинг фамилияларини олиб ташлашни талаб қилиб, материал устида ишлаган барча журналистларнинг исмини билгиси келган.