Олий суд Жапаровни, Ташиевни ва Мамитовни тўлиқ оқлади

301
Талант Мамитов, Садир Жапаров ва Камчибек Ташиев

Олий суд премьер-минстр ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровни, МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиевни ва депутат Талант Мамитовни тўлиқ оқлади.

Kaktus.media нашрининг ёзишича, Олий суд 16 октябрдаги мажлисида 2012 йили «ҳукуматни куч билан босиб олиш» айби бўйича янги очилган ҳолатларни қайта кўриб чиққан.

«Садир Жапаров, Талант Мамитов ва Камчибек Ташиев жиноий белгилар йўқ бўлгани учун оқланди», — деб Олий суддан билдиришди.

Садир Жапаров, Талант Мамитов ва Камчибек Ташиев 2012 йили октябрда бўлган митингда «ҳукуматни куч билан босиб олишда» айбланиб судланган. Бу вақтда улар «Ата-Журт» фракциясидан Жогорку Кенешда депутат бўлган. Кейинчалик Ташиев билан Мамитов судланганини бекор қилишган. Садир Жапаров эса 6 октябрдаги митингда қамоқдан бўшатилиб, премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи бўлди.

Жапаров, Ташиев ва Мамитов ҳақида

Парламент сайловининг натижасидан норози бўлиб митингга чиққанлар 6 октябрь куни тунда Оқ уйни ва бир қанча давлат муассасаларини босиб олишган. Халқнинг норозилигидан президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишга мажбур бўлди. У 15 октябрда хизматдан кетганини маълум қилди. Қонун бўйича президент муддатидан олдин ишдан кетса, унинг вазифасини Жогорку Кенеш раиси бажаради. Бироқ янги сайланган спикер Канат Исаев буни рад этгани сабаб президент вазифасини бажариш премьер-министр Садир Жапаров зиммасига қўйилди.

Камчибек Ташиев 4 октябрда ўтган парламент сайловида «Мекенчил» партиясини бошқарган. Сайлов натижасидан норози бўлганларнинг митингидан кейин ҳукумат алмашганда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг етакчиси бўлиб тайинланди.

Талант Мамитов Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишда «Республика - Ата Журт» фракциясидан депутат бўлган. 2020 йилнинг 4 октябридаги парламент сайловига «Қирғизистон» партияси билан отланган.