Экс-премьер Абилгазиев мамлакатдан чиқа олмайди — Финпол

275

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг (Финпол) матбуот хизмати собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев Қирғизистондан чиқиб кетолмаслигини билдирди.

Муассасадан «Клооп»га батафсил маълумот беришмагани билан агар Абилгазиев ўлкадан чиқиб кетишга ҳаракат қилса, унда у чегарада қўлга олинишини тасдиқлашди.

«Акипресс» нашри 19 октябрда куч тизимларидаги ахборот манбаларига таяниб, ўтказиш пунктларига божхона органидан Абилгазиевни Финполга ўтказиб бериш мажбурияти собиқ ҳукумат раҳбарининг номига ёзилган кузатув картаси илинганини маълум қилган.

Мухаммедкалий Абилгазиев Қирғизистоннинг премьер-министрлик лавозимидан жорий йилнинг июнь ойида, радио частоталарини ноқонуний сотишга боғлиқ можаро сабаб кетган.

Май ойида депутат Жанар Акаев премьерни радио частоталарни «арзимаган пулга» сотишга аралашган деб айблаган эди.

Акаевнинг айтишича, собиқ премьер-министр Темир Сариевнинг вақтида 15 МГс частота ким ошди савдоси орқали 1 млрд 500 минг сомга сотилган. Абилгазиев 200МГсни атиги 700 сомга сотишга йўл қўйган.

Бу айбларга Абилгазиев депутат Акаев «ёлғон маълумот» тарқатяпти деб жавоб берган.

Кейинчалик шу айбловлар асосида премьер-министр «куч органларига босим ўтказиш» деган қоралашдан узоқ бўлиш учун қисқа муддатли таътилга, кейин эса истеъфога чиққан.