Бир кадр билан: Райимбек Матраимовни қўлга олиниши

328

Интернетда божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов МХДҚнинг ходимлари томонидан қўлга олинган вақтда олинган расмлар пайдо бўлди. Қўмитанинг матбуот у 20 октябрда қўлга олинганини билдирган. Суратларда махсус хизмат вакили Матраимовга Бишкекнинг ёқилғи қуйиш бекатларининг бирида кишан солаётганини кўриш мумкин.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, 2016 йилдан бошлаб Матраимов ва бошқа ходимлар божхона тизимидаги йирик коррупция схемасини тузишган. Унда «божхона хизмати орқали яширин даромад манбасидан» катта миқдордаги маблағга эга бўлиб туришган.

Бу коррупция схемаси давлатга йирик миқдорда зарар келтирган, бироқ МХДҚдан келтирилган зарарнинг аниқ суммасини айтишмаган.

Ҳозирда МХДҚ давлатга давлатга қанча зарар келтирилгани ва божхонадаги коррупция схемасига алоқаси бор бошқа шахсларни аниқлаш учун тергов ҳаракатлари бормоқда.

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млндан ортиқ доллар ҳақидаги суриштирувнинг асосий фигурантларнинг бири.

2019 йилнинг май ойида «Азаттык» 700 млн долларни Қирғизистондан чиқариб кетилиши ҳақида ва бунга Райимбек Матраимовнинг алоқаси бор бўлиши мумкинлиги ҳақида суриштирувни эълон қилган. Кейинчалик Матраимовлар маблағларни чиқариб кетилишига алоқаси йўқлигини айтиб, финпол эса журналистларнинг материалларини текшириб, чет ўлкада Матраимовларнинг мулки аниқланмаганини билдирган.