Ижтимоий тармоқда Райимбек Матраимовнинг сурати билан шахсий маълумотлари ёзилган икки хил паспортнинг сурати пайдо бўлди. Бирида паспорт Исмайилов Райимга тегишли деб кўрсатилган.
Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) матбуот бўлими билдиришича, Матраимов ўз истаги билан Ўш шаҳар фуқаролик ҳолатларини рўйхатга олиш (ФҲРО) муассасасида фамилиясини алмаштирган.
ДРХ тушунтиришича, фамилиясини ва исмини ўзгартирганлиги ҳақида гувоҳнома олгандан кейин у ID паспортини алмаштириш учун Ўш шаҳар аҳолига хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилган. Бироқ ҳозир ҳужжатлари ҳуқуқ тартибот органлари қўлида.
«Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар асосида мазкур паспортлар Ўш шаҳрининг АХКМидан олинди», — деб тушунтирди тушунтирди ДРХ.
МХДҚ ходимлари Райимбек Матраимовни 20 октябрда коррупция ва давлат божхона хизматида 2016 йилдан бери ишлаб, яширин схемани тузган деган гумон билан қўлга олишган.
МХДҚнинг маълумотига кўра, Матраимовнинг ва бошқа божхона хизмати ходимларининг коррупция схемаси давлатга катта миқдорда зарар келтирган.