Олий суд Ўшнинг собиқ мэри Мирзакматовни оқлади. У 27 млн сомдан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланган

357

Олий суддан «Клооп»га билдирилишича, Ўшнинг собиқ мэри, «Улуттар Биримдиги» партиясининг лидери Мелисбек Мирзакматов тўлиқ оқланди. Бу қарор 15 октябрда Ўш шаҳар суди томонидан чиқарилган. Ўш вилоят судининг жиноий ишлар бўйича суд коллегияси мазкур қарорни 16 октябрда қўллаган.

Бироқ Ўш шаҳар прокуратураси бу қарорларнинг қонунийлиги билан асослилигига гумон қилиб, уларнинг устидан Бишкекда шикоят қилган. Олий суд 19 октябрда аргументларнинг ҳаммасини кўриб чиқиб, олдинги инстанцияларни оқлаш ҳукмини кучида қолдирди.

Мирзақматовнинг иши

Мелис Мирзақматов лавозимидан фойдаланиб, Ўшдаги эстакада кўпригини қуриш вақтида 27 млн сомни самарасиз сарфлаган деб айбланган. Мирзақматов ўзи бу ишни сиёсий сифатга эга деб атаган.

У олдин Муваққат ҳукуматни, кейин янги президент Алмазбек Атамбаев билан унинг КСДП партиясини тез-тез танқид қилган. Мирзакматов қўлга тушишдан чўчиб, 2014 йили Қирғизистондан чиқиб кетган. Кейин у халқаро қидирувга берилган.

2015 йили сиёсий арбоб сиртдан етти йилга кесилган. Мирзакматов оқлаш ҳукми учун ундан ярим млн АҚШ доллари талаб қилинганини айтган.

У Қирғизистондан четда бўлса ҳам сиёсий фаолиятини тўхтатган эмас. «Улуттар Биримдиги» 2013 йили депутат Бакит Тўрўбаевнинг «Онугуу-Прогресс» партияси билан 2015 йилдаги парламент сайловида қатнашиш учун альянс тузган.

2019 йили партиянинг 2020 йилдаги парламент сайловига қатнашиш нияти борлиги маълум бўлган. Бироқ 4 октябрдаги сайловга рўйхатга олинган партияларнинг рўйхатига кирмаган.

Мирзақматов ва халқ

Ўш шаҳрининг яшовчилари Мирзақматовга бир неча марта қўллов кўрсатган. Биринчисида 2010 йилдаги ўлканинг жанубидаги миллатлараро жанжалдан кейин улар митинглар билан уни мэрлик хизматида олиб қолишган. Иккинчисида Ўшнинг яшовчилари 2013 йили норозилик акциясига чиқишган, бу вақтда у ишдан четлатилган эди. Учинчи марта шаҳарликлар ва вилоят яшовчилари Мирзақматовни жанубий пойтахтнинг мэрлигига қайтаришни талаб қилишган. Бу 6 октябрда, ўлка сиёсий инқирозга тушган вақтда бўлган.

У Қирғизистонга 7 октябрга ўтар кечаси қайтиб келган. Сиёсатчи ўзини халқнинг талаби билан қайтиб келганини айтган. Мирзақматов ўзида ўлканинг жанубидаги сиёсий барқарорликни назорат қилган норасмий модератор ролини олган.

Мирзақматов жанубдаги сиёсий лидерлар билан музокара ўтказган. Унинг айтишича, у собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси — депутат Асилбек Жээнбеков ва божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси — депутат Искендер Матраимов билан учрашган.

Кейин у Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларини айланиб, маҳаллий яшовчилар билан учрашган. Бундан ташқари, Мирзақматов телефон орқали Сооронбай Жээнбеков билан ўлкадаги вазиятни муҳокама қилган. Кейин Жээнбеков истеъфога кетган.

Мелисбек Мирзақматовнинг ва «Улуттар Биримдиги»нинг янги сиёсий режалари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Мирзақматов қайтиб келгандан сўнг мэр бўлиш режаси йўқлигини, сиёсатга қайтиш истаги бўлмаганини, ўлкада вазият барқарорлашса, Туркияга қайтиб кетишини айтган.