«Чон Казат» партиясидан депутатликка отланган Сиймик Жапикеев 17-октябрда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг етакчиси этиб тайинланди. Ҳукумат раҳбари ва президентнинг вазифасини бажарувчи Садир Жапаров мазкур буйруққа қўл қўйди.
Бу маълумотни «Азаттык» нашрига ҳукуматнинг матбуот котиби Анастасия Пискур тасдиқлади. Мазкур лавозимда Жапикеевдан олдин Бакир Таиров ишлаган.
4-октябрдаги парламент сайловидан норози бўлганларнинг митингидан бир кун ўтиб Жапикеевни бош прокурор этиб тайинлангани ҳақида партиядошлари ҳабар қилишган эди. Қолаверса у ўзини бош прокурор қатори Матраимовларга, Жээнбековлар ва Абилгазиевга жиноий иш қўзғалиши ҳақида айтишга ҳам улгирган.
Сиймик Жапикеев 43 ёшди. Мутаҳассислиги бўйича юрист. 2015-йилдан 2018-йилгача «Кумтор Колд Компани» ёпиқ ҳиссадорлик жамиятининг юристи бўлиб ишлаган.
У Қумтўр конидаги ноқонуний ишларни айтгандан кейин халқ оғзига тушган. Ижтимоий тармоқларда депутат Кубаничбек Жумалиевнинг мулки унинг даромадига тўғри келмаслигини айтиб, Қирғизистонда «30 таниқли ўғри» бор деб билдирган. У халқ вакили бойлигини шубҳали йўллар билан топганини айтиб, буни текширишни талаб қилган.
Унинг билдирувидан кейин Молия полицияси депутатнинг мол-мулкини текширган. Бироқ Жумалиев Қуръон ушлаб, коррупция ишларига аралашмаганини билдирган.
Жапикеев «Чон Казат» партиясининг фаол аъзоси. Мазкур партиянинг Қирғизистонда таъсирли деб ҳисобланган Матраимовларнинг оиласи билан алоқаси бор деган таҳминлар айтилган. Бироқ «Чон Казат»нинг аъзолари бу маълумотни рад қилиб келишган. Матраимовларнинг оиласи «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг журналистлар суриштирувининг фигуранти бўлган.