Сооронбай Жээнбековга «экс-президент» мақоми берилди

366

Қирғизистоннинг олдинги президенти Сооронбай Жээнбековго «собиқ президент» мақоми расмий турда берилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати 16 октябрда маълум қилди.

Унга кўра, президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров мазкур буйруққа қўл қўйди.

“«Қирғизистон Республикаси Президентининг фаолиятини кафолатлари ва Қирғизистон Республикасининг собиқ президентининг мақоми ҳақидаги» қонунга мувофиқ, Сооронбай Жээнбековга нисбатан қонунда қаралган барча меъёрлар сақланади”, — деб ёзилади маълумотда.

Жээнбековнинг истеъфоси

Сооронбай Жээнбеков 4 октябрда ўтган сайлов натижасидан норози бўлиб 5 октябрдан бошлаб митингга чиққанлар тинчимай, ўлкада сиёсий инқироз кескинлашгандан кейин ишдан кетган.

Жээнбеков ҳукуматни топшираётиб, ҳокимиятга ёпишмаслигини ва «жамиятнинг тинчлиги учун» шу қадамга борганини айтган.

Президентнинг истеъфоси янги вазир Садир Жапаровнинг биринчи ва асосий талабларидан бири бўлган. 10 октябрда ўтган парламент йиғинида Садир Жапаров Жээнбеков билан учрашганини, у бир неча кун ичида ўрнини бўшатишини ваъда қилганини билдирган.

16 октябрдаги Жогорку Кенешнинг йиғинига Жээнбеков келиб, унинг истеъфога кетиш қарори жамоатчилик томонидан турлича қабул қилинаётганини билдирган. Шунингдек, «бу тўғри қарорми ёки йўқми – тарих ва вақт кўрсатади» деб айтган. Бундан ташқари, хизматдан «тинчликни сақлаб қолиш мақсадида кетаётганини» таъкидлаган.

Сооронбай Жээнбеков 2017 йили президент бўлиб кетган. Қонун бўйича президент олти йилга сайланади.

Қирғизистонда собиқ президентнинг мақомига эга икки сиёсатчи бор, улар: Алмазбек Атамбаев ва Роза Отунбаева. Бироқ кейин Атамбаевга жиноий иш қўзғалганда унинг собиқ президент мақоми бекор қилинган.

Олдинги икки президент — Аскар Акаев билан Курманбек Бакиев 2005 ва 2010 йилдаги инқилобдан кейин бу бу мақомдан маҳрум қилинган.