МХДҚ: Матраимов божхонада тузиб кетган коррупция схемаси бўйича текширув бошланди

17 октябрда Миллий хавфсизлик хизмати Божхона органларидаги коррупция фактлари бўйича судгача бўлган текширув бошланганини маълум қилди.

«2016 йилдан бошлаб Давлат божхона хизматининг системасида раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, бошқа хизматдагилар ва ташқи иқтисодни назорат қилувчилар томонидан божхонада яширин даромад топиш мақсадидаги коррупция схемаси йўлга қўйилган. Бунинг натижасида давлат ғазнасига йирик миқдорда зарар келтирилган», — деб ёзилади МХДҚнинг маълумотида.

Шунингдек мазкур муассаса судгача бўлган суриштирув асосида давлатга келтирилган зарарни ҳисоблаш ва схемага алоқаси бор одамларни аниқлаш чоралари кўрилаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ премьер-министр ва президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров қирғизистонликларга мурожаат қилиб, қандай сиёсий фигура бўлмасин, агар коррупцияга аралашса қонун доирасида жавобгарликка тортилади деб ишонтирган.

У ўз сўзида коррупция билан курашиш бу бажариладиган қонунлар эканини ва у ҳаммага бирдай ишлашини айтган.

Бу вақтгача Матраимовлар оиласининг аъзоларига жиноий иш қўзғалди деб амалдаги Молия полициясининг етакчиси Сиймик Жапикеев ҳам айтган эди. Жапикеев пойтахтда тартибсизликлар кучайиб, Оқ уйни босиб олингандан сўнг ўзини-ўзи бош прокурорликка тайинлаб олган эди.

Бироқ «Ала-Арча»да 16 октябрда ўтган парламент йиғинида бош прокурор Ўткурбек Жамшитов Матраимовларнинг оила аъзоларига жиноий иш қўзғалмаганини билдирган. У журналистларнинг «Сиймик Жапикеев бош прокуратура томонидан Асилбек Жээнбеков билан Райимбек Матраимовга жиноий иш қўзғалган деб айтган. Шу тўғрими?» деган саволига «Мен буни билмайман, бундай бўлмади» деб жавоб қайтарган.

Матраимовлар ким?

Матраимовларнинг оиласи — ўлкада энг таъсирли кланларнинг бири. 2019 йили майда «Азаттык» Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетилганини ва бунга Матраимовларнинг оиласини алоқаси бор бўлиши мумкинлиги ҳақида суриштирувда чиқарган. Кейин Матраимовлар маблағларнинг олиб чиқилишига алоқаси йўқлигини билдирган. Молия полицияси журналистлар кўрсатган сабабларни текшириб, чет ўлкада Матраимовларнинг мулки топилмаганини билдирган.

2019 йили кузда OCCRP, «Азаттык» ва Kloop «Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» номли журналистик суриштирувни чиқариб, хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг қирғиз амалдори Райимбек Матраимов билан бўлган алоқаси ҳақида айтишган.

Журналистларнинг ахборотчиси — Аеркен Саймаити — ўлкадан 700 млн долларни ноқонуний чиқариб кетганини тан олиб, чигаллик коррупция олдин божхона раҳбарининг ўринбосари бўлган Райимбек Матраимовнинг ёрдами билан тузилганини билдирган. Саймаити суриштирув чиқишига 11 кун қолганда Истанбулда ўлдирилган. У Абдукадир билан муносабати бузилгандан кейин охирги йилларда Истанбулда яшаган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев меросхўри Сооронбай Жээнбеков билан давлат раҳбарининг Матраимовлар билан «дўст бўлгани» учун аразлашиб кетган гўё. Атамбаев Жээнбековни бир неча марта Матраимовлар билан алоқаси бор деб айбланиб, Райимбек Матраимовни «Райим-Миллион» деб атаган.