Тилек Матраимов МХДҚнинг Ўшдаги тергов қамоғига бир ойга қамалди

361

Ўш шаҳар суди 9 октябрда Қорасув туман ҳокими Тилек Матраимовнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқди. Матраимов 9 ноябргача Миллий хавфсизлик бўйича қўмитанинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича тергов қамоғига бир ойга киритилди.

МХДҚнинг матбуот хизмати 9 октябрда Ўзбекистоннинг чегара хизмати Тилек Матраимовни Қирғизистонга ўтказиб берганини маълум қилган. 6 октябрь куни Матраимов ва унинг икки тан соқчиси қирғиз-ўзбек чегарасини дарё орқали ноқонуний кесиб ўтганда қўлга олинган. Уларга «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳаракати» моддаси билан судгача бўлган текширув иши очилди.

«2020 йилнинг 9 октябрида ўзбекистонлик чегарачилар давлат чегарасини бузган: 1967 йили туғилган Матраимов Тилек, 1989 йили туғилган Кочкорбаев Зиябиддинбек ва 1979 йили туғилган Ахмедов Махсудни ушлаб, Қириғизистонга ўтказиб беришди», — деб билдирган МХДҚ.

Матраимовларнинг оиласи Қирғизистонда таъсирли деб ҳисобланади. Уларнинг орасида энг таниқлиси бу — божхона хизмати раисининг ўринбосари Райимбек Матраимов. Тилек Матраимов эса унинг укаси. У Қорасув туманини 2012-йилдан бери бошқаради.

Тилек Матраимов сайлов олдидан соғлиги сабаб бир ойлик меҳнат таътилига чиққан. Бироқ жамоатчиликда Матраимов ишдан кетгани ҳақида маълумот тарқалган.

6 октябрда Қорасув тумани маъмурияти олдига сайлов натижасидан норози бўлган яшовчилар йиғилган. Улар ҳокимни кетишини талаб қилиб, бинога кириб боришган. Натижада вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи бўлиб Руслан Маматов тайинлангани хабар қилинган.

Маматов Матраимов билан телефон орқали боғланишга ҳаракат қилиб, бунинг имкони бўлмаганини айтган. Шунингдек, Матраимовларнинг вакил болаларига, қариндошларига «бу ерда ўрин йўқ» деб таъкидлаган.

Кейинчалик ўзини ҳоким деб санаган Маматовнинг ишга киришгани ҳам легитимсиз деб ҳисобланиб, ҳоким вазифасини биринчи ўринбосари Капарбек Абдиев бажармоқда.