Атамбаев: «Маккор Соке Садир Жапаровни алдаб қўйса ҳам ажабланмайман»

343

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 12-октябрь куни адвокатлари орқали фейсбукка пост қолдириб, «Тарих такрорландими?» деган сарлавҳа билан эълон қилган.

Унда 2005-йили «Акаевларнинг оилавий бошқарувига қарши умум миллий исён» баҳонасида президентликка келиб, ҳукуматга қариндош-уруғларини йўлатмайман деб ваъда берган Курманбек Бакиевни эслаган.

«Бироқ тахтга мустаҳкам ўтиргандан сўнг ўлкани Акаевлардан ҳам ўтиб кетган Бакиевларнинг оиласи бошқара бошлаган. 2017-йили президентликка Сооронбай Жээнбеков келди. У ҳам Бакиев каби халқ олдида оилавий бошқарувга йўл қўймайман, қариндош-уруғларимни сиёсатга аралаштирмайман, коррупция билан курашаман деган. Йил ўтмай ўлкада Жээнбеков-Матраимов кланларининг ҳукумати пайдо бўлди», – дейди Атамбаев

Унинг айтишича, Райимбек Матраимов ўз ҳукуматини ва президент Жээнбековга бўлган таъсирини очиқ кўрсатди. Шунингдек, 2018-йилнинг ёз ойларида божхона хизматидаги коррупция билан кураша бошлаган Сапар Исаков ва Кубаничбек Кулматов қамоққа олинган.

«2010-йилдан бери ўлканинг асосий савдо дарвозасини Жээнбеков-Матраимовларнинг оиласи назорат қилган. Райим-миллион очиқ сиёсатга аралаша бошлади. Айрим сиёсатчилар уни Райим-ота деб олишган», – деб ёзган собиқ президент.

Ўз мурожаатида Атамбаев, 4-октябрдаги парламент сайловининг дастлабки натижалари ҳақида ҳам айтган. Натижа бекор қилинмаса, ҳукуматнинг уч партияси – «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон» 100дан ортиқ мандатга эга бўлиши керак эди. Атамбаев бу сиёсий ташкилотларни Жээнбеков-Матраимов кланининг мулки деб атади.

«Бироқ халқ ўзбилармонликка йўл қўймади. Ёшлар ажойиб жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатиб, кланлар лидерларини қочишга мажбур қилди. Шунингдек, кўплаган болалар жароҳатланиб, бир йигит ҳалок бўлди. Жээнбеков-Матраимов кланининг ноқонуний буйруқларини бажаришга мажбур бўлган ИИВ ва МХДҚнинг ходимлари ҳам жабрланди, — деб 6-октябрга ўтар кечаси бўлган воқеаларга фикр билдирди.

Атамбаевнинг фикрича, 6-октябрда «муҳолифат ичида келишмовчилик бошланган», ўша вақтда «халқ қаҳридан яшириниб юрган» Жээнбеков, клан ёрдами билан ўзининг позициясини мустаҳкамлай бошлаган. Бундан ташқари, 8-октябрда ўлкадаги барча куч тизимлари «кланнинг одамлари» бошқариб турган.

«Сооронбай Жээнбеков халқ орасида таниқли сиёсатчи Садир Жапаровнинг ишончига кириб, 10-октябрда уни премьер-министр қатори тайинлади. Жээнбековга Садирнинг келиши қулай, сабаби у Жээнбеков-Матраимовларнинг кланига алоқаси йўқ», – дейди, Атамбаев, депутатлар гуруҳи премьер-министрликка танлаган Садир Жапаров ҳақида.

Атамбаев Садир Жапаров ўйлаган нарсасини «амалга оширади» деб умид қилишини, бироқ Сооронбай Жээнбеков Садир Жапаровни алдаб, тузоғига туширгандан сўнг йўқ қилиб қўйиши мумкин деган фикрни билдирган. Унинг айтишича, «Соке позициясини мустаҳкамлагандан кейин, унга ёрдам берган ёш ва ишонувчан Жапаровни алдаб кетиши аниқ».

«Сооронбайнинг бирорта ҳам қасамига ишонмаслик керак! Матраимовлар билан Жээнбековларнинг клани бутун ўлка бўйича позицияларини кундан-кунга мустаҳкаламоқда. Бугунги кунда барча куч тизимларини, прокуратурани, судларни, конституциявий палатани, шаҳар ва вилоятларни кланлар қўйган одамлар бошқаради. Энди ўлкани жарга олиб келган Жээнбеков-Матраимов кланларининг аъзоси эмас, уларнинг ўзбилармонлигига қарши курашганлар қамоқда ўтириши мумкин», — деб билдирди собиқ президент Атамбаев.

Бундай қўллов билан клан парламент сайловида яна кўп мандат олади, бироқ бу сафар бошқа партиялар ва номзодлар билан деб қўшимча қилди.

«Шундан сўнг янги Жогорку Кенешда кланнинг депутатлари уларга керакли премьер-министрни танлашади. Биз бунга йўл қўймаслигимиз керак! Сооронбай Жээнбеков Садир Жапаровга ваъда берганидай зудлик билан истеъфога кетсин. Ҳаммамиз шунга эришишимиз керак. Акс ҳолда кеч бўлиб қолади», — деб сўзини якунлади Атамбаев.

Атамбаевнинг қўлга олиниши

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 10-октябрда қўлга олиниб, қайта МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди. У билан бирга тан соқчилари Канат Сагимбаев билан Дамир Мусакеев, партиядоши ва «Социал-Демократлар» партиясининг ёшлар қанотининг аъзоси Темирлан Султанбеков ҳам қамоққа олинди.

Бу орада «Ала-Арча» қароргоҳида парламент депутатлари 5-октябрда тарафдорлари қамоқдан чиқариб кетган Садир Жапаровни премьер-министрликка қабул қилган.

«Улар Бишкекда оммавий тартибсизликларни уюштириш факти бўйича қўлга олинди. Биз бу жиноятда иштироки бор бошқа одамларни аниқлашга ва қўлга олишга йўналтирилган тегишли чораларни давом эттиряпмиз», — деб билдирилди кўмитадан.

Бу аниқ қайси тартибсизликларга тегишли экани очиқланмади. Оқ уйни босиб олиш билан тугаган сайловнинг натижасига қарши 5-октябрдаги митингми ёки 9-октябрдаги криминалга қарши митингими номаълум.

Атамбаев ва унинг тан соқчиларидан ташқари, президентни қўлга олган Қўйтош операциясига раҳбарлик қилиб, Атамбаевни ўз ихтиёри билан таслим бўлишга кўндирган «Бутун Қирғизистон» партиясидан номзод Курсан Асанов қўлга олинган. Атамбаевнинг яқин одами Фарид Ниязов ҳам ушланиб, кўп ўтмай қайта озод қилинган.

Атамбаев ва унинг оила аъзолари, унинг яқин одамлари Бишкекда бошланган оммавий тартибсизликлардан кейин қўлга олинган. 6-октябрга ўтар кечаси Атамбаевнинг тарафдорлари уни тергов қамоғидан бўшатишган.

Беш кун давом этган тартибсизликлар вақтида Атамбаев мухолифат уюштирган митингга қатнашишга улгирди. Ала-Тоо майдонида давом этган митингда Садир Жапаровнинг тарафдорлари унга ҳужум қилишган. Тўқнашувда Атамбаевнинг автомашинасига номаълум эркак киши тўрт марта ўқ отган. Ўз навбатида Жапаров Атамбаев ўзига нисбатан бўлган ҳужумни бир кун олдин ўйлаб қўйганини айтди.