Депутат Садиқ Шер-Нияз мандатини Текебаевга бериш учун МСКга ариза ёзди

296
Садиқ Шер-Нияз

«Ата Мекен» партиясининг депутати, жамоат арбоби ва кинорежиссёр Садиқ Шер-Нияз депутатлик мандатидан бош тортганини ва ўринни мазкур партиянинг собиқ лидери Ўмурбек Текебаевга бўшатиб берганини билдирди.

Депутат Шер-Нияз «Азаттык» нашрига Марказий сайлов комиссияси унинг мандатини Текебаевга бермайдиган бўлса, унда ишидан воз кечишини айтган. Унинг сўзларига кўра, парламент Ўмурбек Текебаев каби кучли сиёсатчига муҳтож.

“Марказий сайлов комиссияси ҳозирда фракцияда «депутатлик ваканцияга мандат йўқ» деган хулоса чиқарибди. Шу сабаб мен ўзимнинг ўрнимни бўшатиб, уни мен ўзимнинг ўрнимни бўшатиб, уни лидеримизга беришга қарор қилдим. Агар эртага улар бугунги қароридан бош тортиб, мен бўшатган ўринни ҳам Текебаевга бермай, ўйин қиладиган бўлса, унда аризам кучини йўқотади”, — деб айтган Шер-Нияз.

Депутат мандатидан бош тортиш ҳақидаги аризасини бундан бир кун олдин берган, МСКда у 13 октябрда кўриб чиқилади.

Садиқ Шер-Ниязнинг аризаси

«Ата Мекен» партиясининг собиқ лидери Ўмурбек Текебаев мандатини қайтариш ҳақидаги аризаси билан МСКга 10 октябрда мурожаат қилган. Бироқ унинг аризасини комиссия қарамаган, улар буни ҳозирда бўш мандат йўқлиги билан тушунтиришган. Шунингдек, комиссиянинг йиғинига МСК аъзолари етарли сонда қатнашган деб билдиришган.

Текебаевнинг ўзи нима сабабдан парламентга қайтмоқчи эканлиги бўйича изоҳ бермаган.

Текебаев 1 млн доллар пора олди деган айб билан 2017 йили судланган. Унда суд сиёсатчини саккиз йилга қамаш бўйича ҳукм чиқарган.

2020 йилнинг август ойида Олий суд аввалги инстанцияларнинг ҳукмини бекор қилиб, янги очилган ҳолатлар сабаб ишни қайта кўриб чиқиш учун Бишкекнинг Биринчи май туман судига юборган. Кейин туман суди Текебаевни уй қамоғига чиқарган.