Оммавий тартибсизлик иши: Асанов, Султанбеков, Ниязов ва Сагимбаев икки ойга қамоққа олинди

347

12 октябрда Бишкекнинг Биринчи май туман судида 9 октябрда оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумон қилинганларнинг эҳтиёт чораси қаралди.

Бунинг учун МХДҚнинг ТИЗОсидан ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановни, Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойидан (ВСЖ) «Социал-демократтар» партиясининг номзоди Темирлан Султанбековни, президент аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязовни ва МХДҚнинг Тўққизинчи бўлмининг собиқ ходими ва Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси Канат Сагимбаевни суд залига олиб келишди.

Суд Султанбеков, Ниязов ва Сагимбаевни 2020 йилнинг 10 декабригача ТИЗО-1га қамашни буюрди. Курсан Асанов ҳам шунча вақт қамоқда бўлади, бироқ МХДҚНинг тергов изоляторида.

Асановнинг адвокати Икрамидин Айткулов оммавий тартибсизликларни уюштириш айбини абсурд деб атади.

Шунингдек, ҳимоясидаги одамини қамалиши ноқонуний бўлганини, чунки у бугунги кунда парламент депутатлигига номзод бўлиб ҳисобланишини таъкидлади. Юристнинг айтишича, сайлов ҳақидаги қонунга кўра, депутатликка номзод жиноий жавобгарликка тортилиб, унда МСКнинг розилигисиз қамалиши мумкин эмас.

«Сайлов натижаси бекор қилинган вақтда ҳам у номзод бўйича қолаверади. Номзодлар рўйхатидан чиқарилгани ҳақида ҳеч қандай ҳужжат йўқ», — деб тушунтирди Айткулов.

Султанбековнинг адвокати Чинара Жакупбекова суд қарори бўйича юқори инстанцияга арзланишини айтди.

Сагимбаевнинг адвокати Бакитбек Автандил ўғли ҳам бу қарордан шикоят қилишини билдирди.

Биринчи май туман суди олдида жараён бўлаётган вақтда Бишкекда ФҲ режими эълон қилинишига қарамай, ИИМ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг 100га яқин тарафдорлари йиғилиб, қамоққа олинганларни қўллаш митингини ўтказиб, уларнинг ҳаммасини озод қилишни талаб қилишди.

Суд мажлисига Алмазбек Атамбаевнинг аёли Раиса Атамбаева, ўғли Кадир Атамбаев, парламентнинг собиқ депутати Ирина Карамушкина, ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлўйкан Исмаилова келиб қатнашди. Кўпчилик «Генерал!» ва «Темирлан!» деб қичқириб турди. Айбланувчиларни икки ойга қамоққа олиш ҳукми чиқарилгандан сўнг суд биносида «Уят!» деган сўзлар янгради.

Президент аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязов бу айбловларга қадар собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошдаги резиденциясини штурмга олиш ишлари бўйича ҳам айбланувчи қатори Бишкекнинг ТИЗО-1да бўлган. 6 октябрда митинг вақтида у ва МХДҚнинг ТИЗОсидаги бошқа қамоқдагиларни митингчилар бўшатиб кетишган. У митингга қатнашишга ҳам улгуриб, бироқ 10 октябрда қайта қамалган. Кейин қўйиб юборилиб, сўнгра 11 октябрда яна 48 соатга қамалган.

«Социал-демократлар» партиясининг ёшлар қанотининг лидери Темирлан Султанбеков 10 октябрь куни 48 соатга қамоққа олинган. Султанбековга оммавий тартибсизликларни уюштириш бўйича айб қўйилмоқда.

Султанбеков ушлангандан кейин «Апрель» телеканали Султанбековнинг хатини эълон қилди. Унда у унга нисбатан таҳдид бўлаётганини ёзган. Унинг айтишича, УКЖнинг конвоири «матраимовчиларнинг қийноқларини» айтиб қўрқитган. 11 октябрда Султанбеков очлик эълон қилди.

МХДҚнинг 10-бўлимининг собиқ ходими ва собиқ президентнинг тан соқчиси Канат Сагимбаев ҳам Қўйтош воқеаси бўйича айбланувчи қатори МХДҚнинг қамоғида қолган. У ҳам 6 октябрда митинг вақтида озод қилиниб, бироқ 10 октябрда яна қамалган.

ИИМ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов 10 октябрда ушланган. У Бишкекда оммавий тартибсизлик уюштириш бўйича жиноий иш асосида қўлга олинган. Сайлов натижасига қарши бўлган оммавий митингдан кейин Асанов ўзини ички ишлар министри вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган.

5 кунлик инқироз

5 октябрда парламент сайловининг натижасига рози бўлмаганларнинг тинчлик митинги бошланган. Соат 11дан бошлаб митинг тинч ўтган. Кечга яқин норози томоннинг айримлари Оқ уйнинг тўсиқларини буза бошлашган. Шундан кейин қурол-яроқсиз, кун давомида кўчаларни тартибга солган ҳуқуқ тартибот ходимлари митингчиларни тарқата бошлашган. Акция иштирокчиларини куч билан тарқатиш вақтида 19 ёшдаги бола яраланиб, ҳалок бўлган.

Куч ходимлари сув сочиб, резина ўқлардан, газ, кучли овоз чиқарувчи гранаталардан фойдаланишган. Митингчилар уларга тош отишган. Тун яримдан ўтганда намойишчилар парламент биносини босиб олишган. Бу вақтда икки томонда ҳам жароҳатланганлар бўлган.

Шундан сўнг намойишчилар МХДҚга бориб, дарвозасини бузишган, махсус хизматга жанжалнинг фойдаси йўқлигини айтиб, маҳаллий ТИЗОдан собиқ президент Атамбаевни бўшатиб кетишган. Шундан сўнг Атамбаевнинг тарафдорлари унинг сафдошларини, Сапар Исаковни ва олдинги тан соқчиларни озод қилишган. Собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев 6 октябрда чиққан суд қарори асосида Алмазбек Атамбаев ва Қўйтош воқеаси бўйича судланганлар 2020 йилнинг 11 ноябригача уй қамоғига чиқарилганини маълум қилган.

Атамбаевга мухолифатчи сиёсатчи Садир Жапаровнинг тарафдорлари уни қамоқдан бўшатишга улгуришган. Кейин улар Жапаровни марказий майдонга олиб келиб, премьер-министрлик хизматига тайинлаш талабини айтишган.

Агрессив эркаклардан иборат гуруҳ 10 октябргача Жапаровни премьер бўлишини талаб қилиб, майдондан кетмай қўйишган. Улар дўконларни талаб-тўнашга, журналистларга ҳужум қилишга ҳаракат қилишган. 9 октябрда мухолифатнинг ва УКТга қарши митингининг иштирокчиларига ҳужум қилишган. Уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев ва унга алоқаси йўқ мухолифатнинг ёш сиёсатчилари ҳам бўлган.

Икки митингни тўқнашувида Атамбаевнинг автомашинасига номаълум киши ўқ отган. Норозилик акцияси натижасида депутатлар гуруҳи томонидан премьер-министрлик хизматига тайинланган Садир Жапаров, ўқ отишни Атамбаев ўзи уюштирган деб билдирган. Садир Жапаровнинг премьер-министр вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланиши бўйича қарорга парламентнинг вице-спикери Мирлан Бакиров 12 октябрда қўл қўйган. Бакиров парламент сайловига Матраимовларга тегишли дейилган «Мекеним Қирғизистон» партиясидан номзод. Энди юқоридаги қарорга президент Сооронбай Жээнбеков имзо қўйиши керак.