Жапаровни ҳукумат раҳбарлиги хизматига тайинлаш бўйича фармон президентга етиб борди

337

Садир Жапаровни премьер-министрлик хизматига тайинлаш ҳақидаги парламентнинг қарори президент аппаратига келиб тушди. Бу вақтгача қарорга вице-спикер, «Мекеним Қирғизистон» партиясининг лидери Мирлан Бакиров қўл қўйган.

24.kg ахборот агентлиги президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиевага таяниб билдиришича, қарор Жеэнбековнинг муҳокамасида уч кун бўлади. Бироқ Жээнбеков Жапаровни тайинлаш ҳақидаги фармонга қўл қўймай ёки қаршилик билдириб парламентга қайтаргани билан Жапаров барибир премьер-министр бўлади.

«Президент уч кун ичида премьер-министрни ва бошқа ҳукумат аъзоларини тайинлаш ҳақидаги фармонни чиқаради. Агар президент мазкур муддат ичида премьер-министрни ва ҳукумат аъзоларини тайинлаш ҳақидаги фармонни чиқармаса, улар тайинланган бўлиб ҳисобланаверади», — деб айтилади Конституциянинг 84-моддасини 5-бўлимида.

Жапаров ҳозирда министрлар кабинетининг раҳбарлигига тўлақонли қабул қилинмаган. Бироқ ҳукуматнинг матбуот хизмати ўз билдирувларида уни премьер-министр деб атамоқда. Жапаров ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи қатори биринчи йиғинини ўтказишга улгурган. Йиғинда у янги тайинланган ИИМ раҳбари вазифасини бажарувчи Улан Ниязбековни таништириб, ҳукумат аппарати тузумларининг етакчилари билан учрашган.

Жогорку Кенешнинг бир қатор депутатлари Жапаровнинг номзодини кўрсатиш ва тайинлаш Конституцияни бузиш билан ўтди деб ҳисоблашади. Депутатларнинг фикрига юристлар ҳам қўшилади: унинг номзодини кўрсатишда Конституция ҳам, ишнинг регламенти ҳам сақланмаган.

Садир Жапаров 6 октябрга ўтар кечасигача 2013 йилдаги митингни молиялаш ва уюштириш айби билан қамоқда ўтирган. Суд Жапаров митингчиларни бошқариб, уларга Иссиқкўл вилоятининг ўша вақтдаги губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишга буйруқ берган деб қарор чиқарган.

У кучайтирилган тартибдаги колонияга 11,5 йилга ҳукм қилинган. Кейин Олий суд у айбдор деб топилгани билан қамоқ муддатини бир ярим йилга қисқартирган. Жапаров тарафдорларининг ёрдами билан озодликка чиққандан сўнг Олий суд олдинги суд қарорларини бекор қилиш билан унинг ишини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта ўрганишга юборган.