Бекешев: Парламент сайлови ўтди деб тан олиниши мумкин

346

Парламент депутати Дастан Бекешев 12 октябрда фейсбук саҳифасида Қирғизистонни юзага келган сиёсий инқироздан чиқишининг тахминий вариантларини ёзди.

Унинг айтишича, ҳамкасблари унга Олий суд 4 октябрда ўтган парламент сайловини ўтди деб қўйиши мумкинлигини айтишмоқда. Шу билан бирга «қонунларнинг барчасига қарама-қарши бўлган бир нечта компромисли вариантлар» қаралмоқда:

  • Сайловни ўтди деб тан олиш, шундан сўнг қонунга ортга ишлаш кучини бериш билан сайлов бўсағасини 3%гача тушириш ҳақидаги ўзгартиришларни қабул қилиш;
  • Сайловни ўтди деб тан олиш, «Мекеним Қирғизистон»ни депутатлик мандатларни бўлиштиришдан четлатиш (МСК ёки суд орқали).

Бекшев президент резиденциясида турли вариантлар қаралаётганини, бироқ уларнинг ичидан кўпи ноқонуний эканини таъкидлади.

«Сооронбай Жээнбеков аҳмақона маслаҳатларни тинглаб, суд адолатлилигига аралашмайди деб ишонаман. Сайловнинг натижаси яроқсизлигича қолиши керак, 6-чақирилишнинг парламенти сайлов бўсағасини 3%гача тушириш бўйича ўзгартиришларни қабул қилиши керак. Шундан сўнг МСК қайта сайлов белгилаши шарт. Лекин қонунга ўзгартириш киритиш билан қайта сайлов бир вақтнинг ўзида бўлмайди», — деб ёзган у.

Аввалроқ марказий сайлов комиссияси қайта ўтадиган сайлов куни белгиланмаганини билдирган. Сайлов қонунига кўра, МСК сайлов кунини 6 ноябргача аниқлаши керак.

«Агар парламент сайлови 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилса, унда қайта сайлов у тайинлангандан кейин икки ой муддат ичида ўтиши керак. Агар сайлов 20 октябргача тайинланса, унда у декабрда ўтказилади», — деб билдирди МСКнинг раҳбари Нуржан Шайлдабекова.

Бироқ бунгача марказий сайлов комиссиясининг аъзолари яна бир инқирозни олдини олиш учун амалдаги халқ вакиллари йиғинга тўпланиб, овоз қонунига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишмоқда. МСК бу мақсадни амалга оширишга сайлов гаровини ва парламентга ўтувчи овозларнинг бўсаға фоизини камайтиришга ёрдам бўлади деб ҳисоблайди. Ҳозирги кунда сайловга қатнашиш учун партиялар МСКга 5 млн сом тўкиши керак ва овоз беришда ўлка бўйича 7%, ҳар бир вилоятдан ва Бишкек билан Ўш шаҳарларидан 0,7% қўлловга эга бўлиши шарт.

Бундан ташқари, комиссия қирғизистонликларга форма №2 асосидаги аризани бир марта ва 30 кундан кечиктирмай беришини таклиф қилишмоқда. Фуқаро ўзининг сайлов участкасини бошқа вилоятда овоз бериши учунгина алмаштира олади.

№2 формаси сайловчиларга қулай ерда овоз беришга имкон беради. Бироқ айрим партиялар уни сайловчиларни сотиб олиш билан партияга керакли ҳудудларда овозлар кўпроқ бўлиши учун фойдаланишган.