Вице-спикер Бакиров Садир Жапаровни Бош вазир лавозимига тасдиқлаш тўғрисида фармонни имзолади

383

Вице-спикер Мирлан Бакиров премьер-министр хизматига Садир Жапаровни кўрсатган фармонга қўл қўйди. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг матбуот котиби Ибраим Нуракун ўғли билдирди.

Шунингдек, у министрлар кабинетини маъқуллади — бироқ ҳукумат таркиби деярли ўзгармаган. Вице-премьер Эркин Асрандиев ўз истаги билан кетди, ИИМнинг раҳбарини Жапаровнинг ўзи алмаштириб, министрнинг вазифасини бажарувчи қилиб Улан Ниязбековни тайинлади.

Жапаров дастурида янги нарса таклиф қилган йўқ — буни у вақт тиғизлиги билан тушунтирди.

У тўлақонли ҳукумат раҳбари бўлиши учун қарорга президент имзо қўйиши керак — Жээнбеков ҳамон имзоламаган. Бироқ ҳукуматнинг матбуот хизмати Жапаровни премьер-минстр деб ёза бошлади.

Биринчи вице-спикер Аида Касималиева Бакировнинг қарорни имзолаши бўйича фикр билдириб, «Жапаровни тайинланиши барибир ноқонуний бўйича қолади» деди.

«Агар Бакировни қўл қўйишга мажбурлашгани чин бўлса ҳеч нарса ўзгармайди. Ноқонуний нарса ноқонуний бўйича қолади. Фақат бир нарса ўзгарди — жиноий иш қўзғаш учун асос бор ва мен буни амалга ошади деб ишонаман», — деб ёзди Касималиева.

«Ала-Арча» резиденциясида 10-октябрда ўтган парламент йиғинида депутатларнинг бир қисми Жапаровнинг номзодлигини қўллашган. Йиғинга 54 депутат қатнашиб, 10 нафари ишончнома орқали овоз берган.

Айрим сиёсатчилар, фуқаровий фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Жапаровнинг тайинланишини ноқонуний деб ҳисоблашмоқда — кўпчилик йиғинда кворум бўлмаган деган фикрда. Уларнинг айтишича, қонунга мувофиқ, йиғинда кворум бўлиши учун камида 61 депутат залда бўлиши керак эди, қолаверса ишончнома беришда ҳам қоида бузилган.

Бундан ташқари Жогорку Кенешнинг матбуот котиби йиғинга қатнашганларнинг рўйхатини эълон қилиб, у жамоатчиликда қизғин муҳокама қилинди — оқ қоғозга 54 депутатнинг фамилияси ёзилиб, сана, имзо қўйилмай, муҳр ҳам босилмаган.

Жапаровнинг тарафдорлари унинг легитимлилиги бўйича гумонларни «провокация» деб аташмоқда.