Садир Жапаров ҳукумат аппаратининг таркибий бўлимларининг етакчилари билан мажлис ўтказди. Ҳукуматнинг матбуот хизмати ўз билдирувида Жапаровни премьер-министр деб ёза бошлади.
Маълумотда Жапаров йиғинда ўлка катта сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар олдида эканлигини таъкидлади. Шунингдек, ўлканинг бундан кейинги ривожланиши учун барқарорликни сақлаш аҳамиятли эканига тўхталиб, барча давлат органлари штат режимида ишлаши зарурлигини айтган.
Жапаров бундан ташқари давлат бошқарув тизимини оптималлаштириш ва бюрократия тўсиқларини камайтириб, иқтисодий фаолликни қайта тиклаш ва бизнесни қўллаш бўйича вазифалар турганини таъкидлаган.
Йиғин якунида у бир қатор топшириқлар берган. Уларнинг орасида куз-қиш мавсумидан барқарор ўтишни таъминлаш ва коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши курашиш бўйича чораларни қабул қилиш ҳам бор.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати Садир Жапаровни премьер-министр деб ёзгани билан бир нечта депутатлар, сиёсатчилар, юристлар Жапаровни премьер-министр деб тан олмаслигини билдиришмоқда. Уларнинг бири вице-спикер Аида Касималиева. У 10 октябрда «Ала-Арча» резиденциясида ўтган Жогорку Кенешнинг йиғинида кворум бўлмаганини ва уларнинг премьер-министрликка Садир Жапаровни кўрсатиши қонунбузарликлар билан ўтганини айтмоқда.
Касималиеванинг айтишича, агар кимдир Жапаровни тайинлаш ҳақидаги ҳужжатга парламентнинг расмий қарори сифатида қўл қўйса, «бундай ҳаракатлар ҳукуматни куч билан босиб олиш квалификациясига тўғри келади».
Касималиева Жапаровни премьерликка тайинлаш ҳақидаги қарорни йўқ деб тан олмаяпти. У қонун бўйича премьернинг вазифасини бажарувчи Алмазбек Баатирбеков, спикернинг ваколатлари унга ўтиши кераклигини айтмоқда.