МСК «Ата Мекен» партиясининг собиқ лидери Ўмурбек Текебаевнинг депутатлик мандатини қайтариб бериш ҳақидаги аризасини рад қилди.
МСК етакчисининг ўринбосари Абдижапар Бекматовнинг «Азаттык» нашрига билдиришича, масалани кўриб чиқиш учун бўш мандат бўлиши керак.
«Бўш мандат бўлса, шуни ўтказиб бериш ҳақидаги масалани қарасак деган қарорга келдик», — деб айтган Бекматов.
Шунингдек, у йиғинга МСК аъзолари етарли миқдорда қатнашган эмас деб қўшимча қилди.
Бундан икки кун олдин собиқ депутат Ўмурбек Текебаев депутатлик мандатини қайтариш аризаси билан МСКга мурожаат қилган. Текебаев нимага парламентга қайтиши бўйича изоҳ бермаган.
Текебаев 1 млн доллар пора олган деган айб билан 2017-йили судланган. Унда суд сиёсатчини саккиз йилга ҳукм қилган.
2020-йилнинг август ойида Олий суд аввалги инстанцияларнинг ҳукмини бекор қилиб, янги очилган ҳолатлар сабаб ишни қайта қараш бўйича Бишкекнинг Биринчи май туман судига юборган. Кейин туман суди Текебаевни уй қамоғига чиқарган.