Жогорку Кенешнинг биносини куч тизимлари қўриқлайди

58
Оқ уйнинг дарвозаси

Президент Сооронбай Жээнбеков бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Нурлан Дарданов ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Талантбек Салиев билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати 12 октябрда билдирди.

«Ўлкадаги қонунийликни ва тартибни мустаҳкамлаш бўйича чоралар муҳокама қилинди», — деб берилади маълумотда.

Бош прокурорнинг ўринбосари Дарданов Бишкек шаҳрида оммавий тартибсизлик бўйича жиноий ишлар тўлиқ текширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у Жогорку Кенеш биносида 11 октябрда текширув олиб борилиб, у ҳукумат тизимларининг назоратига олинганини билдирди.

МХДҚ раисининг ўринбосари Талантбек Салиев «деструктив гуруҳларнинг» жамоат тинчлигини бузишга ҳаракат қилган ишини тўхтатиш бўйича иш олиб борилаётганини таъкидлади.

Оқ уйни босиб олиш

5 октябрда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида парламент сайловидан норози бўлганлар митингга чиқишган. Кечга яқин куч органлари митингчиларни тарқатишга ҳаракат қилган. Бироқ уларнинг орасида тўқнашув бўлиб, натижада 19 ёшдаги Умутбек Альтинбек ўғли ҳалок бўлди.

6 октябрда таҳминан тонги соат учларда митингчилар Оқ уй билан МХДҚ биносини босиб олишган. Айримлари президент ва депутатларнинг иш кабинетларига кириб, техникаларни ва жиҳозларни майдалашган. Бир неча соатдан кейин Оқ уй биносида ёнғин чиққан. Норозилик акциялари 10 октябргача давом этган.