Жогорку Кенеш депутати Миктибек Абдилдаев 10 октябрда спикерликдан кетганини маълум қилди. Бу қарорни «уни спикер қатори сайланишининг легитимлиги бўйича жамоатчиликда, сиёсатчилар орасида икки фикр бўлгани билан» боғлади.
«6 октябрда шундай йиғин бўлган. Унга 61 депутат қатнашиб, унинг муаммоси бугун кўп бўлмоқда. Летигимсиз ва легитимли бўлган деган. Вазият барқарорлашгунча сайлаб қўйгансизлар, мен вазифамни бажардим. Икки хил фикр бўлмасин, қонунийлик бузилмасин деб ўз ихтиёрим билан истеъфога чиқдим», — деди Абдилдаев.
Навбатдан ташқари йиғинда вице-спикер, «Мекеним Қирғизистон» партиясининг лидери Мирлан Бакиров олиб борди. Мазкур партия 4 октябрдаги парламент сайловида энг кўп овоз олганларнинг бири. Эртаси куни мухолифатчи партиялар ва сайловдан ўтмай қолган партияларнинг барчаси митингга чиқиб, сайловни бекор қилишни талаб қилишган. Митинглар деярли 10 октябргача давом этган.
Парламент бугунги йиғинда уч масалани кўриб чиқмоқда. Уларнинг асосийси ҳукумат раҳбарини ва ҳукумат таркибини маъқуллаш. Бироқ жонли эфирдаги кўрсатувда бу йиғинга мухолифат депутатлари қатнашган эмаслигини кўриш мумкин.
6 октябрда депутатларнинг бир қисми «Достук» меҳмонхонасида тезкор йиғига тўпланиб, спикер қатори Миктибек Абдилдаевни сайлаб, премьер-министр қатори қамоқдан бир кун аввал тарафдорлари томонидан озод қилинган Садир Жапаровнинг номзодини маъқуллашган эди.
Бироқ мухолифат депутатлари бу йиғинга ҳам қатнашмаган. Шунингдек, кворум бўлиб-бўлмагани бўйича кўплаган гумонлар айтилган.