Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев пойтахтда 10-октябрдан бошлаб соат 21:00дан 05:00га қадар комендант соатини киргизиш бўйича буйруққа қўл қўйди.
Комендант соати Бишкекда барча турғунлар ва шаҳарга келганлар учун ишлайди. Бу муддат орасида шаҳар ичида Бишкек комендатурасида ишлаган ёкни унинг фаолиятига ёрдам берган давлат ходимларигина юра олади.
Бишкекда 5-октябрда оммавий тартибсизликлар бошланиб, унинг натижасида судланган сиёсатчилар қамоқдан чиқарилган. Уларнинг орасида бош вазирликка номзодини қўйган Садир Жапаров ҳам бор.
9-октябрда Жапаровнинг тарафдорлари экани айтилган одамлар майдонни криминалга қарши митинг иштирокчиларига ҳамда мухолиф митингчиларга тош ҳамда бутилкаларни ирғитишган. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва собиқ ҳукумат етакчилари — Омурбек Бабанов билан Сапар Исаков уларга отишма бўлганини айтишмоқда.
Садир Жапаровнинг адвокати Шарабидин Токтосуновнинг айтишича, сиёсатчининг тарафдорлари Ала-Тоо майдонидаги тўқнашувга ва ҳужумга алоқаси йўқ ҳам бу шунчаки провокация.