МСК сайлов гаровини ва бўсағасини камайтиришни кўзлайди

328

Марказий сайлов комиссияси қайтадан парламент сайловини ўтказиш муддатини 6 ноябргача белгилайди. Сабаби сайлов натижаси расмий равишда бекор қилингандан кейин бир ой ичида қайта сайлов ўтказиши керак. МСК 6 октябрда бу вақтгача бўлган парламент сайловини бекор қилган.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси қайта сайлов тайинлагунча парламентни қонун доирасида сайлов гаровини ва парламентга ўтиш фоизини камайтиришни аҳамиятли деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, №2 формаси билан овоз беришнинг тартибини ўзгартириш кераклигини таъкидлаган. МСКнинг таклифи бўйича сайловчи овоз бериш манзилини бир вилоятнинг ичидагина сайлов кунига 30 кун қолгунча ўзгартира олади.

Ҳозирда ишлаётган қонун бўйича парламент сайловининг сайлов гарови 5 млн сомни ташкил қилади. Овоз берган сайловчиларнинг 7% овозини олган партиялар Жогорку Кенешга келади.

МСК ўз таклифида сайлов натижаларини яроқсиз деб топилишига сабабчи бўлган партияларнинг қайта яна сайловга қатнашиш ҳуқуқини кўриб чиқишни ҳам ўтинади.

Шунингдек, МСК 12-сиёсий партияни — «Бир Бол», «Чонг Қазат», «Республика», «Мекенчил», «Реформа», «Ийман Нуру», «Ата Мекен», «Мекен Интимағи», «Бутун Қирғизистон», «Ордо», «Афған согушунун ардегерлери», «Социал Демократлар» партиясининг «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон», «Қирғизистон» партиялари томонидан овоз беришда қонунбузарликлар бўлди деган аризасини Бош прокуратура билан Ички ишлар министрлиги кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади.

Сайлов натижасидан чиққан норозилик

5 октябрда парламент сайловининг натижаларидан норози бўлган партияларнинг тарафдорлари Бишкек шаҳрида митинг ўтказиб, уни бекор қилишни талаб қилишган. 6 октябрда тунда митингчилар Оқ уйни бир қанча давлат муассасалари биноларини босиб олишган. Бу орада сиёсий мотив билан қамоққа олинган бир қатор сиёсатчилар қамоқдан бўшатилган.

ЖК депутатлари яна навбатдан ташқари йиғинга тўпланиб учун бир неча марта ҳаракат қилишгани билан ҳозирча бунинг имкони бўлмаган. Халқ вакилларининг ярми «Достук» меҳмонхонасига йиғилиб, раисликка Миктибек Абдилдаевни сайлаб, премьерликка Садир Жапаровнинг номзодини таклиф қилинганини маълум қилинган. Бироқ бундай қарорга рози бўлмаган ёшлар Жапаровни тан олмасликларини айтиб, люстрация қонунини киритишни ва эскиларни ҳукуматга келмаслиги кераклигини талаб қилиб митинг қилишди. Шу билан бирга президентга импичмент эълон қилиш ва уни ҳукуматдан олиш бўйича ҳам чақириқлар айтилди.

Президент Сооронбай Жээнбеков ўлкада вазият барқарорлашиб, легитимли ҳукумат тузилгандан кейин хизматдан кетишга тайёрлигини билдирди. 9 октябрда у премьер-министр Кубатбек Боронов бошчилигида ҳукуматни истеъфога чиқарди. МХДҚнинг раҳбари Орозбек Опумбаевни ҳам ишдан бўшатди.

Лекин шу вақтгача сайловга қатнашган партиялар бирлашиб, ҳукумат раҳбарлигига ягона номзодни таклиф қилмаган.

Тўрт партия — «Реформа», «Ата Мекен», «Бир Бол» ва «Республика» премьер-министрликка Ўмурбек Бабановни таклиф қилган.