Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳрига фавқулодда ҳолат тартибини киргизди

347

Президент Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳри ҳудудида 9-октябрь кечки соат саккиздан бошлаб, 21-октябрь соат тонги саккизгача фавқулотда ҳолат режимини жорий қилди. Ички ишлар министрининг ўринбосари Алмаз Орозалиев Бишкекнинг коменданти бўлиб тайинланди.

Пойтахтга комендантлик соати киритилиб, оммавий тадбирлар ва йиғилишлар тақиқланади. Оммавий тўпланиб турган фуқароларнинг ҳужжатлари текширилади. Фавқулотда ҳолат қоидаларини бузганлар Бишкек шаҳрининг яшовчилари бўлмаса улар четга ўз ҳисобидан чиқарилади.

Президентнинг буйруғи билан ИИВ, МХДҚ ва Қуролли кучлар бош штаби фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Орозалиевга ҳар томонлама ёрдам бериши керак.

Бундан ташқари, Бишкек шаҳри ҳудудига Қуролли кучларнинг ҳарбий техникаси билан ҳарбий тузилишлар киритилади. Президент Жээнбеков янги тайинланган Бош штабнинг раҳбари Таалайбек Ўмуралиев билан учрашиб, жамоат-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш бўйича чораларни муҳокама қилади.

«Ҳозирги вазият сабаб биз тез орада вазиятни қўлга олиб, тинчликни мустаҳкамлашга мажбурмиз. Шаҳарда тўқнашувларни олдини олиш мақсадида шахсий таркибни зирғли техника билан олиб чиқиб, блокпостларни ўрнатиш зарур», — деди Жээнбеков.