Президент сайтида давлат раҳбарининг мурожаати пайдо бўлди. Сооронбай Жээнбеков диалогга тайёр эканини, бироқ сиёсий томонларнинг бирортаси ҳам унга сўзлашиш учун майдонга таклиф қилмаганини билдирди.
«Бироқ, вазиятни изга солиш вазифасини оламан деган томонлардан сўзлашиш учун ягона майдон таклиф қилинмаган», — деди у.
Жээнбеков мурожаатида мана шу вазиятдан чиқишга барча куч-ҳаракатини сарфлаётганини айтиб, бироқ қандай ҳаракат қилаётганини ва аниқ нимани ҳал қилиш ҳаракатида эканини тушунтирмаган. У «сиёсий кучларнинг етакчиларига» мурожаат қилиб, «сиёсий тубсизликдан чиқиш» учун талаб қилинувчи қадамларга тайёрлигини билдирди.
«Айрим сиёсий кучларнинг ҳаракати сабаб ўлка ҳозирги сиёсий мушкулликка тушиб қолганига мана 3 кун бўлди», — деди.
У ҳозирда бўлаётган хизмат алмашишларни легитимлаштириш зарурлигини ва бунинг учун у кераклигини билдирди.
Бир неча кундан бери президентнинг қаердалиги номаълум, бироқ унинг матбуот хизмати президент Бишкекда эканлигини маълум қилган. Президент олдин ҳам бир нечта мурожаатлар билан чиққан.
Жээнбеков митингчиларга қарши куч ишлатиш буйруғини бермаганини айтган. Бироқ тўқнашув вақтидаги портлаш сабаб 19 ёшли йигит ҳалок бўлган. Айрим намойишчиларнинг бошларига елиб ўқлар теккан, бироқ улар тирик қолишган. Президент лавозимни олгиси келганлар мақсадига етганини айтиб, вазиятни ҳуқуқий майдонга қайтаришни талаб қилган.
Бундан ташқари, давлат раҳбари МСКга сайлов натижаларини кўриб чиқишни ва керак бўлса уни бекор қилишни топширганини билдирган. Лекин президент 5 октябрда сайлов яхши ўтганини, жиддий қонунбузарликлар бўлмаганини айтган.
4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижаси бўйича парламентдаги ўринларнинг кўпини президентнинг укаси номзод бўлган ҳукуматнинг «Биримдик» партияси ва Матраимовлар авлоди билан боғлиқ дейилган «Мекеним Қирғизистон» олган. Сайлов натижаларидан ва оммавий тартиббузарликлардан сиёсий партиялар ҳам, кўплаган қирғизистонликлар ҳам норози бўлиб, 5 октябрда митингга чиқишган. Шу куни кечда митингчиларни қувиб тарқатиш бошланиб, тинчлик митинги тўқнашувларга айланган. Бунинг натижасида Оқ уй босиб олиниб, Жээнбеков ва Атамбаев вақтида судланган одамлар озод қилинган.