«Ата Мекен»нинг лидери Жанар Акаевни номаълум одамлар ўғирлашга ҳаракат қилди

328
Жанар Ақаев

7 октябрда тушга яқин Бишкекдаги Ала-Тоо майдонидан «Ата Мекен» партиясининг лидери, депутат Жанар Ақаевни номаълум кишилар ўғирлаб кетишга ҳаракат қилишди.

Ақаевнинг дўсти «Азаттык» нашрига билдиришича, рақами йўқ йўл танламас машинаси билан жисмоний тузилиши спортчиларга ўхшаш одамлар келиб, Ақаевни машинага солишга ҳаракат қилишган. Бироқ унинг тарафдорлари ва тансоқчиси бунга йўл қўймаган.

“«Жанарбек бизга музокаралар учун керак» дейишди. Ҳозирда Ақаев хавфсиз жойда”, — деб билдирган дўсти.

5 октябрда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида сайловдан ўтмай қолган партияларнинг аъзолари ва тарафдорлари сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилиб, митингга чиқишган. Кейин намойишчилар Оқ уйни ва МХДҚ биносини босиб олишган.

Парламент сайлови натижасини тан олмаслик бўйича митинглар Ўш шаҳрида ва ўлканинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлган. Бу орада ҳукуматнинг Баткен, Норин, Иссиқкўл, Талас, Чуй ва Ўш вилоятларидаги вакиллари ишдан кетишган. шунингдек, ўлканинг айрим туманларининг ҳокимлари ҳам ишдан кетиш бўйича ариза ёзишган.

Шунингдек, 6 октябрда «Достук» меҳмонхонасида Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари йиғинга тўпланишган. Унда спикер қатори Миктибек Абдилдаев тайинланиб, премьерликка Садир Жапаров маъқулланган. Йиғинга қатнашганлар кўпчилик депутатлар келганини, кворум сақланган деб ишонтиришмоқда. Бироқ протоколлар жамоатчиликка очиқланмаган.

Ақаев «Достук» меҳмонхонасида ўтган Жогорку Кенешнинг навбатдан ташқари йиғинини ва спикернинг тайинланиши билан премьер-министрнинг маъқулланишини легитимсиз деб сифатлади.

Ақаев «эл митингга сизларни ҳукуматни бўлиштириб, лавозим талашсин деб чиқмаган» деди. Шунингдек, раис билан ҳукумат раҳбарининг номзодини «Биримдик» партияси билан «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод бўлаётган депутатлар кўрсатишганини айтди.

«Хўжайинлар алмашмади, криминал билан ҳукуматга келмай туриб келишишга улгирдингиз. Жогорку Кенешнинг кўпчилигини биз йиғамиз, ҳукумат таркибини ёшлар тўлдирсин! Давлатда тартибсизлар бўлаётган вақтда булар лавозимни савдолашишмоқда!», — деб ёзди Ақаев фейсбукдаги саҳифасига.