КТРКда сутка ичида икки марта бош директор алмашди. У ерда нима бўлмоқда?

381

Қирғизистонда 5 октябрда Жогорку Кенешнинг биноси босиб олингандан кейин айрим сиёсатчилар ўзларини турли хизматларга тайинлай бошлашди. Шунингдек, интернетда пайдо бўла бошлаган билдирувларга қараганда, тўпланган одамлар турли муассасалар, телеканалларга бориб, ўз одамларини раҳбар қилиб тайинлай бошлашган.

Шундай воқеа жамоат телерадио корпорациясида (ЖТРК) юз берди. Митингларгача ЖТРКни Жайнак Усўн ўғли бошқарган бўлса, у 6 октябрда ўз ихтиёри билан ишдан кетган. Корпорациянинг бадиий кенгаши унинг ишдан кетиш бўйича аризасини қабул қилиб, бош директор вазифасини бажарувчи қилиб Жилдиз Бакашовани тайинлаган.

Медиа Полиси Институти хабар қилишича, бу лавозимга яна икки одам таклиф қилинган. Улар — Мирлан Самийкожо ва «Бир Бол» партиясидан депутатликка номзод Чинар Капарова.

«Овоз бериш натижаси бўйича Чинар Капарова билан Мирлан Самийкожо хизматларини топширишгани сабаб вазият барқарорлашгунча бош директорнинг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб бир овоздан Жилдиз Бакашова тайинланди», — деб айтилади маълумотда.

Бироқ кеча телеканалнинг раҳбарияти яна алмашган. Медиа Полиси институти корпорациянинг бадиий кенгашининг аъзоси Тимур Алходжоевнинг фикрларига таяниб кечки соат 7ларда бу ерга бир гуруҳ одамлар келгани айтилган.

Улар «ўзбилармонлик қилиб, Мирлан Самийкожони бош директорнинг вақтинча бажарувчи қилиб тайинланган». Бадиий кенгашнинг аъзоси Жилдизбек Керимбаев бу маълумотни тасдиқлади.

«Бош офисга келганимизда Мирлан Самийкожо ўзини бош директорнинг вазифасини бажарувчи деб эълон қилганини билдик. Бадиий кенгаш тарқатилганини, каналнинг миллий деган мақоми қайтарилишини ҳам Мирландан эшитдик», — деди у, 24.kgга берган интервьюсида.

Керимбаев бадиий кенгашнинг аъзоларини ЖТРК биносига киритишмаётганини қўшимча қилди.

«Ҳозир бадиий кенгаш аъзолари билан WhatsApp орқали вазиятни муҳокама қиляпмиз. Ҳукумат барқарорлашишини кутяпмиз, шунда ҳаммаси ҳуқуқ ҳал қилинади. ЖТРКда асосий орган Бадиий кенгаш бўлиб ҳисобланади ва ҳуқуқий томондан қараганда Жилдиз Бакашова вақтинча бош директор. Ҳозир Мирлан Самийкожо кўрилаётган ҳаракатларнинг барчаси, — қонунга қарши келади», — деб таъкидлади у.

ЖТРКнинг Бадиий кенгаши бу бўйича расмий баёнот тайёрламоқда.

«Ала-Тоо 24»нинг жамоаси Капаровага қарши

Керимбаевнинг айтишича, Жилдиз Бакашова ЖТРК раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб тайинлангандан кейин зудлик билан Чинар Капаровани «Ала-Тоо 24»нинг продюсери этиб тайинлади, бироқ уни жамоа қабул қилмади.

6 октябрда «Ала-Тоо 24» жамоаси видео мурожаат қилиб, янги етакчи билан ишлай олмасликларини айтишган.

«Биз легитимли продюсер Сюита Соурбаева билан яхши ишлаяпмиз. Бугун «Бир Бол»нинг йигитлари бостириб кириб, ишимизга тўсқинлик қилиб, калтаклаймиз деб қўрқитиб, «Ала-Тоо 24» каналининг раҳбарини тортиб олишди. Шу сабаб жамоатчиликдан, ОАВ ва сиёсий партиялардан ёрдам сўраймиз»,— дейишди улар.

Кейин фейсбукда Мирлан Самийкожо, Чинар Капарова, Сюита Соурбаева ва бир гуруҳ одамлар (тахминан телеканал ходимлари) «Бир Бол» ёки уларнинг қаторида эмаслар деб бўлининг деб илтимос қилган видео тарқаган. Самийкожога Чинар Капаровани ўринбосари қилиб, «Ала Тоо 24» канали продюсери Соурбаевани ўрнида қолганини айтган.

«Соурбаева продюссерлик ишини давом эттираверсин», — деди Самийкожо.