Республика штабидан 7-октябрда коронавируснинг янги 298 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек - 57;
- Ўш - 20;
- Чуй вилояти - 10;
- Ўш вилояти - 61;
- Талас вилояти - 8;
- Норин вилояти - 1;
- Иссиқкўл вилояти - 5;
- Жалолобод вилояти - 47;
- Боткен вилояти - 89.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 48 097га етди.
Штаб берган маълумотга кўра охирги суткада коронавирусдан уч бемор вафот этган. Ўш вилоятидан — икки, Бишкек шаҳридан — бир бемор COVID-19 юқтириб вафот этди. Шу билан Қирғизистонда касалликдан 1 069 киши ваот этди — бу статистикага коронавирус инфекцияси ҳамда пневмонияга чалинган беморлар кирган.
Охирги кеча-кундузда 154 нафар бемор шифо топди ва шифохоналардан чиқарилди.
- Бишкек - 12;
- Ўш - 23;
- Чуй вилояти - 5;
- Ўш вилояти - 48;
- Талас вилояти - 2;
- Иссиқкўл вилояти - 13;
- Жалолобод вилояти - 28;
- Боткен вилояти - 23.
Пандемия бошланган бери Қирғизистонда 43 798 нафар бемор касалхоналардан чиқарилди.
Тиббий ходимлар орасида 18 юқумли касаллик аниқланди:
- Бишкек - 5;
- Ўш - 3;
- Ўш вилояти - 5;
- Жалолобод вилояти - 3;
- Боткен вилояти - 2.
Охирги суткада 6 нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб короанвирус 3354 врач орасида тасдиқланди, уларнинг 3069 нафари соғайиб кетди.