Ҳозирда Қирғизистонда тартибсизлик: турли сиёсий кучлар давлатни бошқаришга интилмоқда. Деярли барча ноқонуний (уларнинг орасида премьер-министрликка кўрсатилган Садир Жапаров ҳам бор). Бу тартибсизликни қонун йўлига солиш учун қандай ҳаракат қилиш керак? Тушунтириб ўтайлик.
6 октябрнинг тунида Оқ уй олиниб, сиёсий айб билан қамоққа олинганлар озодликка чиққандан тортиб, давлатни ким бошқараётгани номаълум. Координация кенгаш, парламентнинг олтинчи чақирилишнинг депутатлари ва люстрацияни талаб қилган ёшлар, ҳар кими ўзича таклифлар билан чиқмоқда.
Бу орада айрим одамлар ўзларини ўзбилармонлик билан турли хизматларга тайинлаб, ноқонуний равишда давлат муассасаларини босиб олишмоқда. Масалан, «Республика» партиясидан депутатликка номзод Жоошбек Коёналиев ўзини Бишкек шаҳрининг мэрлигига тайинлаб, буйруқ беришга ҳам улгурди.
Биз юридика фанлари доктори Сания Токтогазиевага мурожаат қилиб, Қирғизистон учун аҳамиятли бўлган саволларга жавоб олдик.
Қисқача
- Мэр/прокурор каби хизматларга ўзини-ўзи тайинлаб олиш ноқонуний. Бундай амалдорлар ҳеч ким эмас, уларга бўйсунмаслик керак.
- Бабанов, Жапаров ва Мадумаров бошчилигидаги координация кенгаш — ноқонуний. Уларнинг ҳеч қандай ваколатлари йўқ.
- Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишигина Қирғизистондаги муаммоларни ҳал қилишга ҳақли. Бироқ у ерда ҳам кворум бўйича тортишувлар бўлмоқда. Демак, уларнинг қарорлари ҳам қонуний кучга эга бўлмай қолиши мумкин.
Батафсил
Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг тақдири нима бўлди? Улар ишлаяптими?
Ҳа. Конституция бўйича ягона легитимли орган — Жогорку Кенеш, қонуний қарорларни улар қабул қилади. Агар президент истеъфога чиқса, президентнинг вазифасини парламент раиси бажаради. Бироқ Дастан Жумабеков ишдан кетиш ҳақида ариза ёзиб, хизматни топширди. Нима бўлганда ҳам, Жогорку Кенешнинг депутатлари янги спикер сайлаши керак. Бу лавозимга Миктибек Абдилдаев кўрсатилди. Абдилдаевнинг номзоди яширин овоз бериш билан танлангани айтилмоқда.
Бирор бир қонуний қарорларни қабул қилиш учун ЖКда кворум бўлиши керак: 120 депутатнинг 61 йиғилиши керак. 6 октябрда Бишкекдаги «Достук» меҳмонхонасига 30га қин халқ вакили келиб, премьер-министр вазифасини Садир Жапаров бажаради деган қарорга келишди. Қолган депутатлардан ишончнома йиғиб, кворумни таъминлашди. Кино уйида эса бундай қарорга рози бўлмаган халқ вакиллари йиғилишди.
Садир Жапаров премьер-министрнинг вазифасини бажара олмайди. Бунинг уч сабаби бор:
а) премьер-министрни тайинлаш бўйича фармонга президент имзо қўяди;
б) у дастурини, Ҳукумат тизимини, таркибини таклиф қилмади;
в) кворумга боғлиқ баҳсли масала: ишончнома асосида сайладик дейишди, бироқ бу ҳужжатни ҳеч кимга кўрсатмади.
Олтинчи чақирилиш тез орада Жогорку Кенешнинг навбатдан ташқари йиғинига тўпланиб, ўлкадаги сиёсий инқирозни изга солиши керак. Жээнбековга танлов бериш керак: Президент ўз ихтиёри билан ваколатларидан бош тортади ёки депутатлар мажбурий равишда президентга импичмент эълон қилиш жараёнини амалга оширади.
ЖКнинг навбатдан ташқари йиғинида кворум бўлмади, демак улар қабул қилган қарорлар легитимсиз. Депутатларнинг ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдалана олмай, ўз вазифаларидан бош тортиши хавотирли. Парламент бугун — ягона легитимли орган. Ҳеч қандай координация кенгашлари бунга тўсқинлик қила олмайди.
Дисклеймер: Сания билан суҳбат ишончнома ҳақидаги маълумотлар чиққунча бўлган. Бироқ ишончнома орқали овоз бериш қонунда кўрсатилгани билан депутатлар ўзларининг фракциядошлари учунгина овоз бера олишади. Ҳозирча бу норма сақланганини, ишончномаларнинг ҳақиқатдан ҳам бўлганини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти.
Жапаров, Бабанов ва Мадумаровларнинг координация кенгашини тузгани қонунийми?
Йўқ. Бу қонун бўйича ҳеч қандай ваколатлари йўқ, легитимсиз орган.
Сания Токтогазиева:
Бу ноқонуний қадам. Бундай орган ҳеч қаерда йўқ: Конституцияда ҳам, қонуний актларда ҳам. Координация кенгашининг аъзолари, ҳаммамиз биргаликда айни вақтдаги вазиятни конституциявий-ҳуқуқий йўлга солишга бор кучимизни сарфлашимиз керак. Конституцияда ёзилган бу вазиятдан чиқишнинг йўли бор, фақатгина барча томонларнинг истаги керак.
Ўзларини хизматга тайинлаётган шаҳар раҳбарларини нима қиламиз? Қонунга кўра қандай бўлиши керак?
Сиз ҳам ўзингизни бир хизматга тайинлаб олсангиз бўлади, бироқ бу ноқонуний йўл. Ўзларини мэр, прокурор деб тайинлаб олганларнинг барчаси легитимсиз, улар ҳукуматни босиб олувчилар. Уларнинг қадамлари ноқонуний, демак буйруқлари, фармонларига аҳамият бермаган маъқул.
Сания Токтогазиева:
Масалан, мэрни Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари сайлашади — бугун ундай бўлмади. Шундай кўриниш ваколатли одамларга ҳам тегишли — уларни премьер-министр тайинлайди, ҳозирча премьер-министрлик хизматида Кубатбек Боронов, у ҳеч кимни лавозимга тайинламади.
Кадр сиёсатидаги бундай вакханалия — анархия, қонунсизлик ва Конституцияга умуман қарши бўлади.
Дисклеймер: Сания билан суҳбатдан сўнг Боронов истеъфога чиқди. Бироқ бу Токтогазиеванинг у истеъфога кетгунча ваколатли одамларни ўзи тайинлаши керак деган фикрини инкор қилмайди.
Люстрация нима? Нима сабабдан ҳамма люстрацияни талаб қиляпти?
Люстрация — эски сиёсатчиларни ўлканинг бошқарув тизимига йўлатмайдиган қонуний меъёр. Ҳақиқатдан ҳам ўлкани инқироз ботқоғига ботирган эски амалдорларни сиёсатга аралаштирмаслик — Қирғизистонда норозилик намойишига чиққан ёшларнинг асосий талаби. Бироқ бу амалга ошиши учун Жогорку Кенеш махсус қонун қабул қилиши керак.
Сания Токтогазиева:
Кўпчилик люстрацияни «қамоққа қамаш, тортиб олиш, мусодара қилиш» деб тушуниб олишди. Ҳозир менимча, бизнинг асосий вазифамиз — реваншизмни тўхтатиш. Одатда люстрацияни бу системага сиртдан келган, ҳеч қандай алоқаси йўқ одамлар олиб боради. Шундагина люстрация мақсадига етади. Ёш авлод ўзларининг таклифини амалга оширади — эски сиёсатчиларни сиёсий хизматларга йўлатмайди.
Парламентнинг олтинчи чақирилиши бундай қадамга тайёр эмас. Аввал қонун қабул қилиш керак. Қонунни эса парламент қабул қилади.
2010 йилдагидай вақтли ҳукумат тузса нима булади?
Бу ночор ғоя. 2010 йилдаги Муваққат ҳукумат ноқонуний бўлган ва Конституцияга тўғри келмаган.
Сания Токтогазиева:
Ҳозир асосий мақсад — 2010 йилдаги воқеалар такрорланишига йўл қўймаслик. Бизда шунда бирорта ҳам легитимли конституцияли орган қолмаган, уларнинг орасида парламент ҳам бор, шундай қилиб вақтли ҳукумат ва унинг декретлари тузилган — бунга йўл қўймаслик керак.
Қирғизистон вақтли ҳукуматнинг яна декретлар билан бошқарувини кўтара олмайди, сабаби ҳар бир мамлакат қонун асосида ишлайди, бизнинг асосий қонунимиз — бу конституция.
Муваққат ҳукумат — парламент бўлмагани учун улар қонунларни қабул қилолмайди. Улар жамоат-ижтимоий масалаларни декретлар билан изга солишга мажбур. Декрет — бу қонун эмас, сабаби ҳар бир қонун маълум критерийларга тўғри келиши керак. Уларнинг бири — уни легитимли орган қабул қилиши керак. Вақтли ҳукумат бу легитимли орган эмас, у ҳеч қаерда йўқ, конституцияда ҳам йўқ, халқ уни танлаган эмас.
Қирғизистон 2010 йилдан бери бошидан ўтказган катта муаммолар шундай тартибсизликлар декретлар орқали бўлгани сабаб: оммавий миллийлаштириш, бу режада жуда хавфли. Бу ҳуқуқларнинг устуворилиги, ҳақиқий демократия ва конституционализмни ўрнатилиши учун хавфли бўлади.
Бундай тартибсизликда давлат учун ким жавобгар?
Сания Токтогазиева:
Ҳозир, Жээнбеков, олтинчи чақирилишнинг парламенти каби яна қонуний президент. Демак, президент юрт раҳбари қатори конституциявий мандатига кўра ўлкадаги вазият учун тўлиқ жавобгар.
Жээнбеков ва ҳукумат тармоқлари сайловни адолатли ўтказмайдиган бўлса, ўлкада ижтимоий-сиёсий вазият кескинлашиши олдиндан маълум бўлган. Охири шундай бўлди. Менинг фикримча, бу Жээнбеков ва унинг жамоасининг шахсий жавобгарлиги. Улар маъмурий ресурсдан фойдаланишга, овоз сотиб олишга эътиборсиз бўлишди. Менинг фикримча, бундай ҳолатларни олдини олиша барча имкониятлар бор эди.