Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайтадан карантин киргизиш эҳтимоли ҳақида билдирди

435

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев 28 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда коронавирус тарқалиши сабабли қайта карантин киргизилиши мумкинлиги ҳақида айтди.

Унинг айтишича, карантин жорий этилиши «ҳар биримизга боғлиқ».

«Мамлакат бўйлаб карантин киргизиш - бу юқумли касаллик бошланганда бир марта киритиладиган масъул чорадир. У соғлиқни сақлаш ташкилотларини тайёрлаш учун киритилади. Энди бари  санитария-эпидемиология меъёрлари - жамиятдаги ниқоб кийиш режими ҳамда ижтимоий масофани сақлашга боғлиқ бўлади. Шунда унчалик маълум бўлмаган карантин чораларига йўл қўймаслик мумкин бўлади», - деб билдирди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев.

Унинг қўшимча қилишича, баъзи одамлар «меъёрларга риоя қилмаяпти», бошқалари эса юқтиришдан қўрқиб, қоидаларга амал қилишади.

Фуқароларнинг санитария-эпидемиология қоидаларини сақлаши қайтадан  «нохуш» чекловлар киритилишининг олдини олишга ёрдам беради.

Фавқулодда ҳолат режими турида жиддий чекловлар айрим шаҳарлар билан Қирғизистоннинг аҳоли пунктларида 25-мартда киргизилиб, май ойида қисман олинган. Июнь-июль ойларида бутун ўлка бўйича коронавирус юқтирганларнинг сони кўпая бошлаган.

Ҳозирда коронавирус сабаб Боткен вилоятидагина қайта чекловлар киргизилиб, у ерда жамоат транспорти, мол бозорларнинг иши ҳамда масжидларда жума намозлари тўхтатилди.

Сўнгги икки ҳафтада мамлакатда коронавирус юқтиришнинг сони сезиларли даражада ўсди. Республика штаби кун сайин 100 нафардан ортиқ киши юқтирганини хабар қилмоқда.

Айни вақтда охирги уч ҳафта ичида коронавируси тасдиқланган беморларнинг орасида бир ўлим ҳолатигина қайд этилган.