Коронавирус яна 167 нафар қирғизистонликда аниқланди

400

Республика штабидан 29-сентябрда коронавируснинг янги 167 ҳолати қайд қилингани маълум қилинди.

  • Бишкек - 9;
  • Ўш - 5;
  • Чуй вилояти - 15;
  • Ўш вилояти - 38;
  • Талас вилояти - 1;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 11;
  • Жалолобод вилояти - 31;
  • Боткен вилояти - 55.

Пандемия бошлангандан бери  республикада умумий 46522 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Штаб маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим ҳолатлари бўлмаган. Инфекция жами 1 064 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Охирги кеча-кундузда 142 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.

  • Бишкек - 26;
  • Ўш - 19;
  • Чуй вилояти - 7;
  • Ўш вилояти - 26;
  • Талас вилояти - 10;
  • Норин вилояти - 3;
  • Иссиқкўл вилояти - 14;
  • Жалолобод вилояти - 17;
  • Боткен вилояти - 20.

Шу билан мамлакат бўйича 42 761 нафар бемор касалликдан тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.

Шунингдек Иссиқкўл ва Жалолобод вилоятларида хизмат қилган икки тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Охирги суткада эса етти нафар шифокор тузалди ва тўққиз нафар тиббиёт ходими уй шароитида даволаниб, соғайди.